Албатта, иймон келтирганлар, яҳудий бўлганлар, насоролар ва собиийлардан қайсилари Аллоҳга ва Қиёмат кунига иймон келтирса ва яхши амалларни қилса, ўшаларга Парвардигорлари ҳузурида ажрлар бордир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар.
Улар дедилар: «Парвардигорингга дуо қил, унинг қандайлигини баён қилсин». (Мусо) деди: «У зотнинг айтишича, у қари ҳам, ёш ғунажин ҳам бўлмаган ўрта бир сигирдир. Энди фармонни бажаринглар!»