Сизларга ёқмаса ҳам жанг қилишингиз фарз қилинди. Сизлар бир нарсани ёқтирмаслигингиз, аслида эса у сизларга яхши бўлиши мумкин. Сизлар бир нарсани ёқтиришингиз, аслида эса у сизларга ёмон бўлиши мумкин. Аллоҳ билади, сизлар билмайсизлар.
Сиздан уруш ҳаром бўлган ойда жанг қилиш ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У ойда жанг қилиш катта гуноҳдир. Аллоҳнинг йўлидан тўсиш, Унга куфр келтириш ва Масжидул-Ҳаромдан тўсиш ва ундан аҳлларини қувиб чиқариш Аллоҳ наздида улуғроқ гуноҳдир. Фитна одам ўлдиришдан-да каттароқ гуноҳдир». Улар қўлларидан келса, то динингиздан қайтаргунларича сизлар билан уришаверадилар. Сизлардан ким ўз динидан қайтиб, динсиз ҳолда ўлса, ундай кимсаларнинг қилган амаллари дунёю охиратда ҳабата бўлар. Улар дўзах эгаларидир ва унда абадий қолажаклар.
Сиздан ароқ ва қимор ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Буларда катта гуноҳ ва одамлар учун фойдалар бор. Гуноҳи фойдасидан каттароқдир». Сиздан нималарни эҳсон қилишни сўрайдилар. «Эҳтиёжингиздан ортганини», деб жавоб беринг! Аллоҳ сизларга оятларини мана шундай баён этади. Шоядки, тафаккур қилсангизлар.