Ёки улар чақмоқ, момагулдурак, қоронғуликлар билан осмондан қуяётган ёмғир остида яшиндан қўрққанларидан панжаларини қулоқларига тиқиб олган ҳолларида ўлим — ҳалокатдан қочмоқчи бўлиб турган кимсалар кабидирлар. Аллоҳ эса кофирларни ўраб олгувчидир.
Яшин кўзларини олиб қўйгудек бўлади. У (атрофини) ёритганида юриб оладилар, ўчганида туриб қоладилар. Агар Аллоҳ хоҳласа, уларни қулоқ ва кўзларидан жудо қилган бўлур эди. Шубҳасиз, Аллоҳ ҳар нарсага Қодирдир.
(Парвардигорингиз)ки, сизлар учун ерни қароргоҳ, осмонни том қилиб қўйди ва осмондан сув тушириб, унинг ёрдамида сизларга ризқ бўлиши учун мевалар чиқарди. Бас, билиб туриб ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг.
Бандамизга туширган нарсамизга шак-шубҳангиз бўлса, унга ўхшаш бир сурани келтиринг ва рост айтаётган бўлсангиз, Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг.