Судхўр бўлган кимсалар турмайдилар, магар жин чалган мажнун каби турадилар. Бунга сабаб уларнинг: «Савдо ҳам судхўрликнинг ўзи-ку?» - деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ савдони ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган. Бас, кимга Парвардигоридан насиҳат етгач, тўхтаса, ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳга (ҳавола). Ким (судхўрликка) қайтса, ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар.
Албатта, иймон келтирган, яхши амаллар қилган ва намозни тўкис адо қилиб, закотни берган зотлар учун Парвардигорлари ҳузурида ажр бор. Улар учун ҳеч қандай хавф йўқ ва улар ғамгин бўлмайдилар.
Шундай қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва пайғамбари томонидан бўладиган урушга аниқ ишонаверинг. Агар тавба қилсангиз, дастмоянгиз ўзингизга — золим ҳам, мазлум ҳам бўлмайсиз.