Сизлардан вафот қилган кишилар хотинларини қолдирган бўлсалар, улар тўрт ою ўн кун кутиб турадилар. Муддатлари битса, улар ўзлари борасида яхшилик билан қилган ишларида сизлар учун гуноҳ йўқдир. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан Хабардордир.
Агар хотинларингизни уларга тегинмай туриб ёки улар учун маҳр белгиламай туриб талоқ қилсангиз сизлар учун гуноҳ йўқдир. Уларни бой борича, йўқ ҳолича яхшилик қилиш билан фойдалантиринг! (Бу ҳукм) яхшилик қилгувчилар зиммасига бурч бўлди.