Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга хушхабар берингки, улар учун остларидан дарёлар оқиб турувчи боғлар бор. Қачон уларнинг бирор мевасидан баҳраманд бўлсалар, илгари ҳам бизга худди шунақаси берилганди, дейишади. (Чунки) уларга бир-бирига ўхшаш мевалар берилган (бўлади). Уларга у ерда покиза жуфтлар бор ва улар у ерда абадий қолурлар.
Аллоҳ чивин ёки ундан-да ҳақир нарсалар ҳақида масал айтишдан ҳеч тортинмайди. Иймонли кишилар унинг ҳақиқатан Парвардигорлари тарафидан эканини биладилар. Кофирлар эса: «Буни мисол қилиш билан Аллоҳ нима демоқчи?» — дейдилар. Бу масал билан (Аллоҳ) кўпларни адаштиради ва кўпларни ҳақ йўлга ҳидоят қилади. Бу масал билан фақат фосиқ кимсаларнигина адаштиради.
Аллоҳни қандай инкор қиласиз? Ҳолбуки, жонсиз эдингиз, У сизга жон берди. Кейин жонингизни яна олади. Кейин яна тирилтиради. Кейин эса У Зотга қайтариласиз.