Аллоҳни саноқли кунларда эсланг. Бас, ким икки кундан кейин шошилиб кетса, унга гуноҳ йўқ. Ким кечикиб қолса, унга ҳам гуноҳ йўқ. Тақво қилувчилар учун. Аллоҳдан қўрқинглар ва билингларки, сиз, албатта, Унга тўпланурсиз.
Улар фақат бир нарсани кутяптилар. Уларга булутдан бўлган соябон остида Аллоҳ ва фаришталар келади-да, иш тамом бўлади. Барча ишлар ёлғиз Аллоҳга қайтарилажак.