Сизлардан биронтангиз остидан анҳорлар оқиб турадиган, хурмолари, узумлари бор, турли хил меваларга тўла боғи бўлиб, кексайиб нимжон болалари билан қолган пайтида ўша боғини ўтли бўрон уриб, ёниб битишини истайдими? Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади. Шоядки, тафаккур қилсангизлар.
Эй мўминлар, ҳалолдан касб қилиб топган нарсаларингиздан ва Биз сизлар учун ердан чиқариб берган нарсалардан сарфланглар! Эҳсон қилишга нопокларини танламангиз! (Нопоклар)ки, уни кўз юммасдан ола билмассиз. Билингизки, албатта, Аллоҳ Беҳожат ва ҳамду сано эгаси бўлган Зотдир.
Шайтон сизларни камбағал бўлиб қолишингиздан қўрқитади ва фаҳш ишларга буюради. Аллоҳ сизларга Ўз тарафидан мағфират ва фазлу карам ваъда қилади. Аллоҳ (фазлу карами) кенг ва Билгувчидир.
У Ўзи истаган кишиларга ҳикмат беради. Кимга ҳикмат берилган бўлса, бас, унга кўп яхшилик аниқ берилибди. Фақат аҳли донишларгина эслатмага қулоқ соладилар.