Куфр келтирганлар мисоли худди қичқириқ ва овоздан бошқа нарсани эшитмайдиганларга бақираётган одамга ўхшайди. Улар кар, соқов ва кўрдирлар. Улар ақл ишлатмаслар.
Албатта, У Зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқанинг гўштини ва Аллоҳдан бошқа учун сўйилганни ҳаром қилди. Кимки мажбур бўлса-ю, зулм қилмай, ҳаддан ошмай (еса), унга гуноҳ бўлмас. Албатта, Аллоҳ Мағфиратли ва Раҳмлидир.
Албатта, Аллоҳ китобда туширган нарсани беркитганлар ва уни озгина баҳога сотганлар, ана ўшалар қоринларига оловдан бошқа нарсани емаслар, уларга Аллоҳ Қиёмат куни гапирмас ва уларни покламас. Уларга аламли азоблар бор.