Одамлар бир миллат эдилар. Сўнг Аллоҳ хушхабар элтгувчи ва қўрқитувчи пайғамбарларини юборди ва уларга қўшиб одамлар орасида чиққан тортишувларга ҳакам бўлиши учун ҳақ китобни нозил қилди. Энди очиқ оятлар келганидан кейин айнан шу китоб берилган кимсалар ҳадларидан ошиб, талашиб-тортишдилар. Сўнгра Аллоҳ Ўз изни билан мўминларни улар ихтилоф қилган ҳақ йўлга йўллади. Аллоҳ Ўзи истаган кишиларни тўғри йўлга ҳидоят қилади.