Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб одамларнинг молларидан бир қисмини ейишингиз учун ҳокимларга ботил даъвони ташламанг!
Сиздан ойлар ҳақида сўрашади. Айтинг, улар одамлар ва ҳаж учун вақт ўлчовларидир. Уйларингизга орқа томонидан киришингиз яхшилик эмас, балки Аллоҳдан қўрққан киши яхшилик қилгувчидир. Уйларга эшикларидан кирингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз! Шояд, нажот топсангиз.