ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
73 : 16

وَيَعۡبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا يَمۡلِكُ لَهُمۡ رِزۡقٗا مِّنَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ شَيۡـٔٗا وَلَا يَسۡتَطِيعُونَ

Аллоҳни қўйиб, уларга осмонлару ердан ҳеч нарсани ризқ қилиб бера олмайдиган, ҳеч иш қўлидан келмайдиган нарсаларга бандалик қиладилар. info
التفاسير:

external-link copy
74 : 16

فَلَا تَضۡرِبُواْ لِلَّهِ ٱلۡأَمۡثَالَۚ إِنَّ ٱللَّهَ يَعۡلَمُ وَأَنتُمۡ لَا تَعۡلَمُونَ

Бас, Аллоҳнинг ўхшашини қидирманглар! Шубҳасиз, Аллоҳ билади, сизлар эса билмайсизлар. info
التفاسير:

external-link copy
75 : 16

۞ ضَرَبَ ٱللَّهُ مَثَلًا عَبۡدٗا مَّمۡلُوكٗا لَّا يَقۡدِرُ عَلَىٰ شَيۡءٖ وَمَن رَّزَقۡنَٰهُ مِنَّا رِزۡقًا حَسَنٗا فَهُوَ يُنفِقُ مِنۡهُ سِرّٗا وَجَهۡرًاۖ هَلۡ يَسۡتَوُۥنَۚ ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِۚ بَلۡ أَكۡثَرُهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ

Аллоҳ бир мисол зарб этди. Ҳеч иш қўлидан келмайдиган мамлук - қул ва Биз унга мўл ризқ берган ва у ўша ризқдан яширин ва ошкора сарфлайдиган кимса. Шу иккиси баробарми? Аллоҳга ҳамд бўлсин. Лекин уларнинг кўплари билмайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
76 : 16

وَضَرَبَ ٱللَّهُ مَثَلٗا رَّجُلَيۡنِ أَحَدُهُمَآ أَبۡكَمُ لَا يَقۡدِرُ عَلَىٰ شَيۡءٖ وَهُوَ كَلٌّ عَلَىٰ مَوۡلَىٰهُ أَيۡنَمَا يُوَجِّههُّ لَا يَأۡتِ بِخَيۡرٍ هَلۡ يَسۡتَوِي هُوَ وَمَن يَأۡمُرُ بِٱلۡعَدۡلِ وَهُوَ عَلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٖ

Аллоҳ икки кишини мисол қилиб келтирди. Улардан бири ҳеч иш қўлидан келмайдиган бир гунг-соқовдир. У эгасига бир юк бўлиб, уни қаерга юборса ҳам бирон яхшилик билан қайтмайди. Шу одам билан адолатга буюрадиган, ўзи эса тўғри йўлини топиб олган киши баробарми? info
التفاسير:

external-link copy
77 : 16

وَلِلَّهِ غَيۡبُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ وَمَآ أَمۡرُ ٱلسَّاعَةِ إِلَّا كَلَمۡحِ ٱلۡبَصَرِ أَوۡ هُوَ أَقۡرَبُۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ

Осмонлару ернинг ғайби Аллоҳникидир. Соат – Қиёмат иши бир кўз юмиб очгунча ёки ундан ҳам яқинроқдир. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага Қодирдир. info
التفاسير:

external-link copy
78 : 16

وَٱللَّهُ أَخۡرَجَكُم مِّنۢ بُطُونِ أُمَّهَٰتِكُمۡ لَا تَعۡلَمُونَ شَيۡـٔٗا وَجَعَلَ لَكُمُ ٱلسَّمۡعَ وَٱلۡأَبۡصَٰرَ وَٱلۡأَفۡـِٔدَةَ لَعَلَّكُمۡ تَشۡكُرُونَ

Аллоҳ сизларни оналарингизнинг қоринларидан чиқарди. (Ўша пайтда) ҳеч нарсани билмас эдингизлар. (Кейин) сизларга қулоқ, кўзлар ва дилларни берди. Шоядки, шукр қилсангиз! info
التفاسير:

external-link copy
79 : 16

أَلَمۡ يَرَوۡاْ إِلَى ٱلطَّيۡرِ مُسَخَّرَٰتٖ فِي جَوِّ ٱلسَّمَآءِ مَا يُمۡسِكُهُنَّ إِلَّا ٱللَّهُۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّقَوۡمٖ يُؤۡمِنُونَ

Осмони фалакда бўйсундирилган қушларга боқмайдиларми? Уларни фақат Аллоҳ ушлаб турибди. Албатта, бу ишда иймон келтирган қавм учун оят-аломатлар бор. info
التفاسير: