ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
7 : 16

وَتَحۡمِلُ أَثۡقَالَكُمۡ إِلَىٰ بَلَدٖ لَّمۡ تَكُونُواْ بَٰلِغِيهِ إِلَّا بِشِقِّ ٱلۡأَنفُسِۚ إِنَّ رَبَّكُمۡ لَرَءُوفٞ رَّحِيمٞ

Юкларингизни ўзларингиз жонларингизни қийнабгина олиб борадиган юртга элтиб беради. Албатта, Парвардигорингиз Меҳрибон ва Раҳмлидир. info
التفاسير:

external-link copy
8 : 16

وَٱلۡخَيۡلَ وَٱلۡبِغَالَ وَٱلۡحَمِيرَ لِتَرۡكَبُوهَا وَزِينَةٗۚ وَيَخۡلُقُ مَا لَا تَعۡلَمُونَ

От, хачир ва эшаклар уларни минишингиз ва безак учун. Сизлар билмаган нарсаларни ҳам яратур. info
التفاسير:

external-link copy
9 : 16

وَعَلَى ٱللَّهِ قَصۡدُ ٱلسَّبِيلِ وَمِنۡهَا جَآئِرٞۚ وَلَوۡ شَآءَ لَهَدَىٰكُمۡ أَجۡمَعِينَ

Тўғри йўлга (ҳидоят қилиш) ёлғиз Аллоҳ измидадир. (Йўллар) орасида эгриси ҳам бор. Агар истаганида сизларнинг ҳаммангизни ҳидоят қилган бўлар эди. info
التفاسير:

external-link copy
10 : 16

هُوَ ٱلَّذِيٓ أَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗۖ لَّكُم مِّنۡهُ شَرَابٞ وَمِنۡهُ شَجَرٞ فِيهِ تُسِيمُونَ

У сизларга осмондан сув (ёмғир) ёғдирган Зотдир. Ичимлигингиз ҳам ундан, ҳайвонларингизни боқадиган дов-дарахт (ўт-ўланлар) ҳам ундан. info
التفاسير:

external-link copy
11 : 16

يُنۢبِتُ لَكُم بِهِ ٱلزَّرۡعَ وَٱلزَّيۡتُونَ وَٱلنَّخِيلَ وَٱلۡأَعۡنَٰبَ وَمِن كُلِّ ٱلثَّمَرَٰتِۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗ لِّقَوۡمٖ يَتَفَكَّرُونَ

Сизларга у орқали экин, зайтун, хурмо, узумлар ва ҳамма мевалардан ўстириб беради. Албатта, бу ишда фикр юритадиган қавм учун оят-аломат бордир. info
التفاسير:

external-link copy
12 : 16

وَسَخَّرَ لَكُمُ ٱلَّيۡلَ وَٱلنَّهَارَ وَٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَۖ وَٱلنُّجُومُ مُسَخَّرَٰتُۢ بِأَمۡرِهِۦٓۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّقَوۡمٖ يَعۡقِلُونَ

Сизларга кечаю кундузни, қуёшу ойни бўйсундириб берди. Юлдузлар ҳам Унинг фармони ила бўйсундирилгандир. Албатта, бу ишда ақл юритадиганлар учун оят-аломатлар бор. info
التفاسير:

external-link copy
13 : 16

وَمَا ذَرَأَ لَكُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ مُخۡتَلِفًا أَلۡوَٰنُهُۥٓۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗ لِّقَوۡمٖ يَذَّكَّرُونَ

Сизлар учун ер юзида яратиб қўйган алвон турли нарсаларни (ҳам бўйсундириб берди). Албатта, бу ишда эслатма-ибрат оладиган қавм учун оят-аломат бор. info
التفاسير:

external-link copy
14 : 16

وَهُوَ ٱلَّذِي سَخَّرَ ٱلۡبَحۡرَ لِتَأۡكُلُواْ مِنۡهُ لَحۡمٗا طَرِيّٗا وَتَسۡتَخۡرِجُواْ مِنۡهُ حِلۡيَةٗ تَلۡبَسُونَهَاۖ وَتَرَى ٱلۡفُلۡكَ مَوَاخِرَ فِيهِ وَلِتَبۡتَغُواْ مِن فَضۡلِهِۦ وَلَعَلَّكُمۡ تَشۡكُرُونَ

У шундай Зотки, денгизни бўйсундириб берди. Токи ундан янги гўшт (балиқни тутиб) ейсиз, яна ундан ўзингиз тақадиган тақинчоқларни чиқариб оласиз. Кўрасизки, кема сувни ёриб юради. У Зотнинг фазлидан умид қилишингиз учун ҳам (шундай қилди). Шоядки, шукр қилсангизлар. info
التفاسير: