ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
119 : 16

ثُمَّ إِنَّ رَبَّكَ لِلَّذِينَ عَمِلُواْ ٱلسُّوٓءَ بِجَهَٰلَةٖ ثُمَّ تَابُواْ مِنۢ بَعۡدِ ذَٰلِكَ وَأَصۡلَحُوٓاْ إِنَّ رَبَّكَ مِنۢ بَعۡدِهَا لَغَفُورٞ رَّحِيمٌ

Кейин билмасдан ёмонлик қилиб қўйиб, ортидан тавба қилган ва ўзини ўнглаб олган кимсалар учун, албатта, Парвардигорингиз Кечиримли, Меҳрибон Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
120 : 16

إِنَّ إِبۡرَٰهِيمَ كَانَ أُمَّةٗ قَانِتٗا لِّلَّهِ حَنِيفٗا وَلَمۡ يَكُ مِنَ ٱلۡمُشۡرِكِينَ

Албатта, Иброҳим Аллоҳга итоатгўй, ҳақда барқарор бир уммат эди. У мушриклардан бўлмаган. info
التفاسير:

external-link copy
121 : 16

شَاكِرٗا لِّأَنۡعُمِهِۚ ٱجۡتَبَىٰهُ وَهَدَىٰهُ إِلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٖ

Неъматларига шукр қилгувчи ҳам эди. (Аллоҳ) уни танлаб олиб, тўғри йўлга ҳидоят қилганди. info
التفاسير:

external-link copy
122 : 16

وَءَاتَيۡنَٰهُ فِي ٱلدُّنۡيَا حَسَنَةٗۖ وَإِنَّهُۥ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ لَمِنَ ٱلصَّٰلِحِينَ

Унга шу дунёда ҳам яхшиликни бердик ва, албатта, у охиратда ҳам солиҳлардандир. info
التفاسير:

external-link copy
123 : 16

ثُمَّ أَوۡحَيۡنَآ إِلَيۡكَ أَنِ ٱتَّبِعۡ مِلَّةَ إِبۡرَٰهِيمَ حَنِيفٗاۖ وَمَا كَانَ مِنَ ٱلۡمُشۡرِكِينَ

Кейин сизга: «Иброҳимнинг ҳақ устида барқарор динига эргашинг. У мушриклардан бўлмаган», деб ваҳий қилдик. info
التفاسير:

external-link copy
124 : 16

إِنَّمَا جُعِلَ ٱلسَّبۡتُ عَلَى ٱلَّذِينَ ٱخۡتَلَفُواْ فِيهِۚ وَإِنَّ رَبَّكَ لَيَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ فِيمَا كَانُواْ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَ

Шанба(ни улуғлаш) у ҳақда ихтилоф қилган кимсаларнинг зиммасига юклатилган. Албатта, Парвардигорингиз Қиёмат куни улар орасида қилиб ўтган ихтилофлари борасида ҳукм қилур. info
التفاسير:

external-link copy
125 : 16

ٱدۡعُ إِلَىٰ سَبِيلِ رَبِّكَ بِٱلۡحِكۡمَةِ وَٱلۡمَوۡعِظَةِ ٱلۡحَسَنَةِۖ وَجَٰدِلۡهُم بِٱلَّتِي هِيَ أَحۡسَنُۚ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعۡلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِۦ وَهُوَ أَعۡلَمُ بِٱلۡمُهۡتَدِينَ

Парвардигорингиз йўлига ҳикмат ва чиройли насиҳат ила даъват этинг. Улар билан энг гўзал тарзда мужодала қилинг. Албатта, Парвардигорингиз Ўзининг йўлидан адашганни ҳам билгувчироқ, ҳидоят топганларни ҳам билгувчироқ Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
126 : 16

وَإِنۡ عَاقَبۡتُمۡ فَعَاقِبُواْ بِمِثۡلِ مَا عُوقِبۡتُم بِهِۦۖ وَلَئِن صَبَرۡتُمۡ لَهُوَ خَيۡرٞ لِّلصَّٰبِرِينَ

Жазоламоқчи бўлсангиз, ўзингиз қанча зарар кўрган бўлсангиз, ўшанча миқдорда жазолангиз. Агар сабр қилсангиз, шу иш сабр қилгувчилар учун албатта яхшироқдир. info
التفاسير:

external-link copy
127 : 16

وَٱصۡبِرۡ وَمَا صَبۡرُكَ إِلَّا بِٱللَّهِۚ وَلَا تَحۡزَنۡ عَلَيۡهِمۡ وَلَا تَكُ فِي ضَيۡقٖ مِّمَّا يَمۡكُرُونَ

Сабр қилинг. Сабрингиз Аллоҳнинг мадади билангина бўлур. Уларга хафа бўлманг. Улар қилаётган макру найранглардан сиқилманг. info
التفاسير:

external-link copy
128 : 16

إِنَّ ٱللَّهَ مَعَ ٱلَّذِينَ ٱتَّقَواْ وَّٱلَّذِينَ هُم مُّحۡسِنُونَ

Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва муҳсин бўлганлар билан биргадир. info
التفاسير: