ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
55 : 16

لِيَكۡفُرُواْ بِمَآ ءَاتَيۡنَٰهُمۡۚ فَتَمَتَّعُواْ فَسَوۡفَ تَعۡلَمُونَ

Берган нарсаларимизга нонкўрлик қилаверсинлар. Бас, фойдаланаверинглар-чи. Яқинда билиб оласизлар. info
التفاسير:

external-link copy
56 : 16

وَيَجۡعَلُونَ لِمَا لَا يَعۡلَمُونَ نَصِيبٗا مِّمَّا رَزَقۡنَٰهُمۡۗ تَٱللَّهِ لَتُسۡـَٔلُنَّ عَمَّا كُنتُمۡ تَفۡتَرُونَ

Билмайдиган нарсалари учун Биз ризқ қилиб берган нарсалардан бир насиба ажратадилар. Аллоҳга қасамки, ўзларингиз тўқиган уйдирмаларингиз ҳақида, албатта, сўраласизлар. info
التفاسير:

external-link copy
57 : 16

وَيَجۡعَلُونَ لِلَّهِ ٱلۡبَنَٰتِ سُبۡحَٰنَهُۥ وَلَهُم مَّا يَشۡتَهُونَ

Улар қизларни Аллоҳники қиладилар. У Зот (бундан) Покдир. Ўзларига эса кўнгиллари тусагани (эмиш). info
التفاسير:

external-link copy
58 : 16

وَإِذَا بُشِّرَ أَحَدُهُم بِٱلۡأُنثَىٰ ظَلَّ وَجۡهُهُۥ مُسۡوَدّٗا وَهُوَ كَظِيمٞ

Биронтасига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, қайғуга ботиб, юзлари қорайиб кетади. info
التفاسير:

external-link copy
59 : 16

يَتَوَٰرَىٰ مِنَ ٱلۡقَوۡمِ مِن سُوٓءِ مَا بُشِّرَ بِهِۦٓۚ أَيُمۡسِكُهُۥ عَلَىٰ هُونٍ أَمۡ يَدُسُّهُۥ فِي ٱلتُّرَابِۗ أَلَا سَآءَ مَا يَحۡكُمُونَ

Келган хушхабарнинг ёмонлигидан (номус қилиб) одамлардан беркиниб олади. Хор бўлиб уни олиб қолсами ёки тупроққа кўмиб қўя қолсами? (Унинг ўйи шу бўлади). Огоҳ бўлингизким, улар қилаётган ҳукм нақадар ёмон. info
التفاسير:

external-link copy
60 : 16

لِلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِٱلۡأٓخِرَةِ مَثَلُ ٱلسَّوۡءِۖ وَلِلَّهِ ٱلۡمَثَلُ ٱلۡأَعۡلَىٰۚ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ

Энг ёмон сифатлар охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларники. Аллоҳники эса энг олий хислатлардир. У Ғолиб ва Ҳаким Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
61 : 16

وَلَوۡ يُؤَاخِذُ ٱللَّهُ ٱلنَّاسَ بِظُلۡمِهِم مَّا تَرَكَ عَلَيۡهَا مِن دَآبَّةٖ وَلَٰكِن يُؤَخِّرُهُمۡ إِلَىٰٓ أَجَلٖ مُّسَمّٗىۖ فَإِذَا جَآءَ أَجَلُهُمۡ لَا يَسۡتَـٔۡخِرُونَ سَاعَةٗ وَلَا يَسۡتَقۡدِمُونَ

Агар Аллоҳ одамларни зулмларига яраша тутганида (жазолаганида), ер юзида биронта жонзотни қўймаган бўларди. Лекин уларни белгиланган бир муддатга қадар кечиктирди. Ўша муддатлари келганда бир соат ҳам ортга ё олдга ўзгартира олмаслар. info
التفاسير:

external-link copy
62 : 16

وَيَجۡعَلُونَ لِلَّهِ مَا يَكۡرَهُونَۚ وَتَصِفُ أَلۡسِنَتُهُمُ ٱلۡكَذِبَ أَنَّ لَهُمُ ٱلۡحُسۡنَىٰۚ لَا جَرَمَ أَنَّ لَهُمُ ٱلنَّارَ وَأَنَّهُم مُّفۡرَطُونَ

Ёқтирмаган нарсаларини Аллоҳники қилурлар. Тиллари эса, ёлғондан ўзларига гўзал (оқибат) бўлишини васф қилур. Шак-шубҳа йўқки, уларга дўзах бўлур ва унга ташланурлар. info
التفاسير:

external-link copy
63 : 16

تَٱللَّهِ لَقَدۡ أَرۡسَلۡنَآ إِلَىٰٓ أُمَمٖ مِّن قَبۡلِكَ فَزَيَّنَ لَهُمُ ٱلشَّيۡطَٰنُ أَعۡمَٰلَهُمۡ فَهُوَ وَلِيُّهُمُ ٱلۡيَوۡمَ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ

Аллоҳга қасамки, сиздан олдинги умматларга ҳам пайғамбарлар юборганмиз. Бас, шайтон уларга амалларини чиройли қилиб кўрсатди. У бугун уларнинг дўстидир. Улар учун аламли азоб бордир. info
التفاسير:

external-link copy
64 : 16

وَمَآ أَنزَلۡنَا عَلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ إِلَّا لِتُبَيِّنَ لَهُمُ ٱلَّذِي ٱخۡتَلَفُواْ فِيهِ وَهُدٗى وَرَحۡمَةٗ لِّقَوۡمٖ يُؤۡمِنُونَ

Биз сизга Китобни уларга ихтилоф қилган нарсаларини баён қилишингиз учунгина ҳамда иймон келтирган қавм учун ҳидоят ва раҳмат қилибгина туширдик. info
التفاسير: