ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
111 : 16

۞ يَوۡمَ تَأۡتِي كُلُّ نَفۡسٖ تُجَٰدِلُ عَن نَّفۡسِهَا وَتُوَفَّىٰ كُلُّ نَفۡسٖ مَّا عَمِلَتۡ وَهُمۡ لَا يُظۡلَمُونَ

Ҳар бир жон фақат ўзини оқлашга уриниб қоладиган ва ҳар бир жонга қилган ишига яраша (жазо ё мукофоти) тўла қилиб бериладиган ҳамда уларга зулм қилинмайдиган кунни (эсланг). info
التفاسير:

external-link copy
112 : 16

وَضَرَبَ ٱللَّهُ مَثَلٗا قَرۡيَةٗ كَانَتۡ ءَامِنَةٗ مُّطۡمَئِنَّةٗ يَأۡتِيهَا رِزۡقُهَا رَغَدٗا مِّن كُلِّ مَكَانٖ فَكَفَرَتۡ بِأَنۡعُمِ ٱللَّهِ فَأَذَٰقَهَا ٱللَّهُ لِبَاسَ ٱلۡجُوعِ وَٱلۡخَوۡفِ بِمَا كَانُواْ يَصۡنَعُونَ

Аллоҳ бир шаҳарни мисол қилиб келтирди. Тинч, хотиржам эди. Ҳар тарафдан ризқи мўл келиб турарди. Кейин Аллоҳнинг неъматларига нонкўрлик қилди. Натижада Аллоҳ унга қилган қилмишлари туфайли очлик ва хавф либосини кийдириб қўйди. info
التفاسير:

external-link copy
113 : 16

وَلَقَدۡ جَآءَهُمۡ رَسُولٞ مِّنۡهُمۡ فَكَذَّبُوهُ فَأَخَذَهُمُ ٱلۡعَذَابُ وَهُمۡ ظَٰلِمُونَ

Уларга ўзларидан бир пайғамбар келди. Уни ёлғончига чиқардилар. Бас, улар золим бўлиб турган ҳолларида уларни азоб ушлади. info
التفاسير:

external-link copy
114 : 16

فَكُلُواْ مِمَّا رَزَقَكُمُ ٱللَّهُ حَلَٰلٗا طَيِّبٗا وَٱشۡكُرُواْ نِعۡمَتَ ٱللَّهِ إِن كُنتُمۡ إِيَّاهُ تَعۡبُدُونَ

Аллоҳ сизларга берган ризқларнинг ҳалол-покидан енглар. Аллоҳнинг неъматига шукр қилинглар, агар Унгагина бандалик қиладиган бўлсангизлар. info
التفاسير:

external-link copy
115 : 16

إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيۡكُمُ ٱلۡمَيۡتَةَ وَٱلدَّمَ وَلَحۡمَ ٱلۡخِنزِيرِ وَمَآ أُهِلَّ لِغَيۡرِ ٱللَّهِ بِهِۦۖ فَمَنِ ٱضۡطُرَّ غَيۡرَ بَاغٖ وَلَا عَادٖ فَإِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ رَّحِيمٞ

Сизларга ўлимтик, қон, тўнғиз гўшти ва Аллоҳдан бошқанинг номига сўйилган ҳайвоннигина ҳаром қилди. Энди ким мажбур бўлиб қолса ва золимлик қилиб, ҳаддидан ошмаса, бас, албатта, Аллоҳ Кечиримли, Меҳрибон Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
116 : 16

وَلَا تَقُولُواْ لِمَا تَصِفُ أَلۡسِنَتُكُمُ ٱلۡكَذِبَ هَٰذَا حَلَٰلٞ وَهَٰذَا حَرَامٞ لِّتَفۡتَرُواْ عَلَى ٱللَّهِ ٱلۡكَذِبَۚ إِنَّ ٱلَّذِينَ يَفۡتَرُونَ عَلَى ٱللَّهِ ٱلۡكَذِبَ لَا يُفۡلِحُونَ

Бу ҳалол ва бу ҳаром, дея тилларингизга келганини гапираверманглар ва (бу билан) Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиманглар. Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиганлар нажот топмайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
117 : 16

مَتَٰعٞ قَلِيلٞ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ

Озгина фойда. (Кейин эса) улар учун аламли азоб бордир. info
التفاسير:

external-link copy
118 : 16

وَعَلَى ٱلَّذِينَ هَادُواْ حَرَّمۡنَا مَا قَصَصۡنَا عَلَيۡكَ مِن قَبۡلُۖ وَمَا ظَلَمۡنَٰهُمۡ وَلَٰكِن كَانُوٓاْ أَنفُسَهُمۡ يَظۡلِمُونَ

Яҳудий бўлганларга сизга олдин Биз айтиб берган нарсаларни ҳаром қилдик. Биз уларга зулм қилмадик. Улар ўзларига ўзлари зулм қилдилар. info
التفاسير: