ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
88 : 16

ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ وَصَدُّواْ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ زِدۡنَٰهُمۡ عَذَابٗا فَوۡقَ ٱلۡعَذَابِ بِمَا كَانُواْ يُفۡسِدُونَ

Куфр келтириб, Аллоҳнинг йўлидан тўсган кимсаларга фисқ-фасод қилиб юрганлари учун азоб устига азобни зиёда қилдик. info
التفاسير:

external-link copy
89 : 16

وَيَوۡمَ نَبۡعَثُ فِي كُلِّ أُمَّةٖ شَهِيدًا عَلَيۡهِم مِّنۡ أَنفُسِهِمۡۖ وَجِئۡنَا بِكَ شَهِيدًا عَلَىٰ هَٰٓؤُلَآءِۚ وَنَزَّلۡنَا عَلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ تِبۡيَٰنٗا لِّكُلِّ شَيۡءٖ وَهُدٗى وَرَحۡمَةٗ وَبُشۡرَىٰ لِلۡمُسۡلِمِينَ

Ҳар бир умматга ўзларидан бир гувоҳни келтирган ва сизни анавиларга гувоҳ қилиб келтирган кунимизни (эсланг). Сизга Китобни ҳар бир нарсанинг баёни, мусулмонларга ҳидоят, раҳмат ва хушхабар этиб нозил қилдик. info
التفاسير:

external-link copy
90 : 16

۞ إِنَّ ٱللَّهَ يَأۡمُرُ بِٱلۡعَدۡلِ وَٱلۡإِحۡسَٰنِ وَإِيتَآيِٕ ذِي ٱلۡقُرۡبَىٰ وَيَنۡهَىٰ عَنِ ٱلۡفَحۡشَآءِ وَٱلۡمُنكَرِ وَٱلۡبَغۡيِۚ يَعِظُكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَذَكَّرُونَ

Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгуликка, қариндошларга яхшилик қилишга буюради. Бузуқликдан, гуноҳдан ва зулмдан эса қайтаради. Сизларга насиҳат қилади. Шоядки, эслатма-ибрат олсангизлар. info
التفاسير:

external-link copy
91 : 16

وَأَوۡفُواْ بِعَهۡدِ ٱللَّهِ إِذَا عَٰهَدتُّمۡ وَلَا تَنقُضُواْ ٱلۡأَيۡمَٰنَ بَعۡدَ تَوۡكِيدِهَا وَقَدۡ جَعَلۡتُمُ ٱللَّهَ عَلَيۡكُمۡ كَفِيلًاۚ إِنَّ ٱللَّهَ يَعۡلَمُ مَا تَفۡعَلُونَ

Аҳдлашганингизда Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилингиз. Қасамлар ичилганидан кейин уларни бузмангиз. Аллоҳни ўзингизга кафил қилдингиз. Албатта, Аллоҳ қилаётган ишларингизни билур. info
التفاسير:

external-link copy
92 : 16

وَلَا تَكُونُواْ كَٱلَّتِي نَقَضَتۡ غَزۡلَهَا مِنۢ بَعۡدِ قُوَّةٍ أَنكَٰثٗا تَتَّخِذُونَ أَيۡمَٰنَكُمۡ دَخَلَۢا بَيۡنَكُمۡ أَن تَكُونَ أُمَّةٌ هِيَ أَرۡبَىٰ مِنۡ أُمَّةٍۚ إِنَّمَا يَبۡلُوكُمُ ٱللَّهُ بِهِۦۚ وَلَيُبَيِّنَنَّ لَكُمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ مَا كُنتُمۡ فِيهِ تَخۡتَلِفُونَ

Нарсасини пишиқ-пухта тўқиганидан кейин уни сўкиб-чуваб юборган хотинга ўхшаб, бир уммат бошқа умматдан ортиқроқ бўлгани учун қасамларингизни ўзаро алдов воситаси қилиб олманг. Албатта, бу билан Аллоҳ сизни синаяпти, холос. Албатта, У Зот сизларга Қиёмат куни ихтилоф қилган нарсаларингизни баён қилиб берур. info
التفاسير:

external-link copy
93 : 16

وَلَوۡ شَآءَ ٱللَّهُ لَجَعَلَكُمۡ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ وَلَٰكِن يُضِلُّ مَن يَشَآءُ وَيَهۡدِي مَن يَشَآءُۚ وَلَتُسۡـَٔلُنَّ عَمَّا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ

Агар Аллоҳ истаганида сизларни битта уммат қилиб қўйган бўларди. Лекин У Зот хоҳлаган одамини адаштиради ва хоҳлаган одамини ҳидоят қилади. Қилиб ўтган ишларингиздан албатта сўралурсизлар. info
التفاسير: