ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
103 : 16

وَلَقَدۡ نَعۡلَمُ أَنَّهُمۡ يَقُولُونَ إِنَّمَا يُعَلِّمُهُۥ بَشَرٞۗ لِّسَانُ ٱلَّذِي يُلۡحِدُونَ إِلَيۡهِ أَعۡجَمِيّٞ وَهَٰذَا لِسَانٌ عَرَبِيّٞ مُّبِينٌ

Биз уларнинг: «Унга бир одам ўргатиб турибди», деяётганларини биламиз. Улар айтаётган одамнинг тили ажамийдир. Бу эса очиқ араб тилидадир. info
التفاسير:

external-link copy
104 : 16

إِنَّ ٱلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ لَا يَهۡدِيهِمُ ٱللَّهُ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٌ

Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиган кимсаларни Аллоҳ ҳидоят қилмайди. Улар учун аламли азоб бордир. info
التفاسير:

external-link copy
105 : 16

إِنَّمَا يَفۡتَرِي ٱلۡكَذِبَ ٱلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِۖ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡكَٰذِبُونَ

Ёлғонни Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиган кимсаларгина тўқийдилар. Ана ўшалар ёлғончилардир. info
التفاسير:

external-link copy
106 : 16

مَن كَفَرَ بِٱللَّهِ مِنۢ بَعۡدِ إِيمَٰنِهِۦٓ إِلَّا مَنۡ أُكۡرِهَ وَقَلۡبُهُۥ مُطۡمَئِنُّۢ بِٱلۡإِيمَٰنِ وَلَٰكِن مَّن شَرَحَ بِٱلۡكُفۡرِ صَدۡرٗا فَعَلَيۡهِمۡ غَضَبٞ مِّنَ ٱللَّهِ وَلَهُمۡ عَذَابٌ عَظِيمٞ

Ким иймон келтирганидан кейин яна кофир бўлса (Аллоҳнинг ғазабига йўлиқади). Фақат мажбур қилинган, қалби эса иймон билан ором олиб турган кимса бундан мустасно. Лекин кимлар қалбини куфрга очиб берсалар, уларнинг устига Аллоҳ тарафидан бир ғазаб (ёғилур) ва улар учун улкан азоб бордир. info
التفاسير:

external-link copy
107 : 16

ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمُ ٱسۡتَحَبُّواْ ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا عَلَى ٱلۡأٓخِرَةِ وَأَنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلۡكَٰفِرِينَ

Бунга сабаб улар дунё ҳаётини охиратдан кўра кўпроқ яхши кўрдилар. Албатта, Аллоҳ кофир қавмни ҳидоят қилмайди. info
التفاسير:

external-link copy
108 : 16

أُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ طَبَعَ ٱللَّهُ عَلَىٰ قُلُوبِهِمۡ وَسَمۡعِهِمۡ وَأَبۡصَٰرِهِمۡۖ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡغَٰفِلُونَ

Улар шундай кимсаларки, Аллоҳ уларнинг дилларини ҳам, қулоқларини ҳам, кўзларини ҳам муҳрлаб қўйган ва улар ғофиллардир. info
التفاسير:

external-link copy
109 : 16

لَا جَرَمَ أَنَّهُمۡ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ هُمُ ٱلۡخَٰسِرُونَ

Шак-шубҳа йўқки, охиратда зиён кўрадиганлар ана ўшалардир. info
التفاسير:

external-link copy
110 : 16

ثُمَّ إِنَّ رَبَّكَ لِلَّذِينَ هَاجَرُواْ مِنۢ بَعۡدِ مَا فُتِنُواْ ثُمَّ جَٰهَدُواْ وَصَبَرُوٓاْ إِنَّ رَبَّكَ مِنۢ بَعۡدِهَا لَغَفُورٞ رَّحِيمٞ

Сўнгра Парвардигорингиз фитналарга йўлиққанларидан кейин ҳижрат қилган, сўнг жиҳод қилган ва сабр қилган кимсалар учун (мададкордир). Албатта, Парвардигорингиз шундан кейин Кечиримли ва Меҳрибон Зотдир. info
التفاسير: