ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
80 : 16

وَٱللَّهُ جَعَلَ لَكُم مِّنۢ بُيُوتِكُمۡ سَكَنٗا وَجَعَلَ لَكُم مِّن جُلُودِ ٱلۡأَنۡعَٰمِ بُيُوتٗا تَسۡتَخِفُّونَهَا يَوۡمَ ظَعۡنِكُمۡ وَيَوۡمَ إِقَامَتِكُمۡ وَمِنۡ أَصۡوَافِهَا وَأَوۡبَارِهَا وَأَشۡعَارِهَآ أَثَٰثٗا وَمَتَٰعًا إِلَىٰ حِينٖ

Аллоҳ сизларга уйларингизни оромгоҳ қилиб берди. Яна сизларга чорва ҳайвонларининг териларидан кўчадиган кунингизда ҳам, қўнадиган кунингизда ҳам енгил кўтариладиган уйларни, уларнинг юнглари, жунлари ва қилларидан эса маълум вақтгача жиҳоз ва матолар қилиб берди. info
التفاسير:

external-link copy
81 : 16

وَٱللَّهُ جَعَلَ لَكُم مِّمَّا خَلَقَ ظِلَٰلٗا وَجَعَلَ لَكُم مِّنَ ٱلۡجِبَالِ أَكۡنَٰنٗا وَجَعَلَ لَكُمۡ سَرَٰبِيلَ تَقِيكُمُ ٱلۡحَرَّ وَسَرَٰبِيلَ تَقِيكُم بَأۡسَكُمۡۚ كَذَٰلِكَ يُتِمُّ نِعۡمَتَهُۥ عَلَيۡكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تُسۡلِمُونَ

Аллоҳ Ўзи яратган нарсалардан сизларга соялар қилиб берди. Сизларга тоғлардан бошпаналар қилиб берди. Сизларга сизларни иссиқдан асрайдиган, зарбадан ҳимоя қиладиган кийимлар қилиб берди. Сизларга Ўз неъматини мана шундай тўла қилиб беради. Шоядки, мусулмон бўлсангизлар. info
التفاسير:

external-link copy
82 : 16

فَإِن تَوَلَّوۡاْ فَإِنَّمَا عَلَيۡكَ ٱلۡبَلَٰغُ ٱلۡمُبِينُ

Бас, агар юз ўгирсалар, сизнинг вазифангиз очиқ етказиб қўйиш, холос. info
التفاسير:

external-link copy
83 : 16

يَعۡرِفُونَ نِعۡمَتَ ٱللَّهِ ثُمَّ يُنكِرُونَهَا وَأَكۡثَرُهُمُ ٱلۡكَٰفِرُونَ

Аллоҳнинг неъматини танийдилар. Кейин эса уни инкор қиладилар. Уларнинг кўплари кофирлардир. info
التفاسير:

external-link copy
84 : 16

وَيَوۡمَ نَبۡعَثُ مِن كُلِّ أُمَّةٖ شَهِيدٗا ثُمَّ لَا يُؤۡذَنُ لِلَّذِينَ كَفَرُواْ وَلَا هُمۡ يُسۡتَعۡتَبُونَ

У кунда ҳар бир умматдан бир гувоҳни келтирамиз. Кейин куфр келтирган кимсаларга изн ҳам берилмайди, улардан тавба ҳам талаб қилинмайди. info
التفاسير:

external-link copy
85 : 16

وَإِذَا رَءَا ٱلَّذِينَ ظَلَمُواْ ٱلۡعَذَابَ فَلَا يُخَفَّفُ عَنۡهُمۡ وَلَا هُمۡ يُنظَرُونَ

Зулм қилганлар азобни кўргач, улардан енгиллатилмайди, уларга муҳлат ҳам берилмайди. info
التفاسير:

external-link copy
86 : 16

وَإِذَا رَءَا ٱلَّذِينَ أَشۡرَكُواْ شُرَكَآءَهُمۡ قَالُواْ رَبَّنَا هَٰٓؤُلَآءِ شُرَكَآؤُنَا ٱلَّذِينَ كُنَّا نَدۡعُواْ مِن دُونِكَۖ فَأَلۡقَوۡاْ إِلَيۡهِمُ ٱلۡقَوۡلَ إِنَّكُمۡ لَكَٰذِبُونَ

Ширк келтирганлар ўзларининг бутларини кўриб: «Парвардигоро, анавилар бутларимиз эди, Сени қўйиб, ўшаларга ибодат қилардик», дейдилар. (Бунга жавобан бутлари): «Сизлар ёлғончиларсиз», дея гап қотадилар. info
التفاسير:

external-link copy
87 : 16

وَأَلۡقَوۡاْ إِلَى ٱللَّهِ يَوۡمَئِذٍ ٱلسَّلَمَۖ وَضَلَّ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ يَفۡتَرُونَ

У кунда улар Аллоҳга таслим бўлдилар. Ўзлари тўқиб олган (худолари) эса гумдон бўлди. info
التفاسير: