ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
15 : 16

وَأَلۡقَىٰ فِي ٱلۡأَرۡضِ رَوَٰسِيَ أَن تَمِيدَ بِكُمۡ وَأَنۡهَٰرٗا وَسُبُلٗا لَّعَلَّكُمۡ تَهۡتَدُونَ

Ер сизларни тебратиб юбормаслиги учун унинг устига тоғларни ташлаб қўйди. Дарёларни ва тўғри йўлингизни топиб юришингиз учун йўлларни (яратди). info
التفاسير:

external-link copy
16 : 16

وَعَلَٰمَٰتٖۚ وَبِٱلنَّجۡمِ هُمۡ يَهۡتَدُونَ

Белгилар (қўйди). Юлдузлар билан йўлларини топиб оладилар. info
التفاسير:

external-link copy
17 : 16

أَفَمَن يَخۡلُقُ كَمَن لَّا يَخۡلُقُۚ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ

Яратадиган Зот билан яратмайдиган нарса тенгми? Ўйламайсизларми? info
التفاسير:

external-link copy
18 : 16

وَإِن تَعُدُّواْ نِعۡمَةَ ٱللَّهِ لَا تُحۡصُوهَآۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَغَفُورٞ رَّحِيمٞ

Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ Мағфиратли ва Меҳрибон Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
19 : 16

وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ مَا تُسِرُّونَ وَمَا تُعۡلِنُونَ

Аллоҳ нимани сир тутаётганингизни ва нимани ошкор қилаётганингизни билади. info
التفاسير:

external-link copy
20 : 16

وَٱلَّذِينَ يَدۡعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ لَا يَخۡلُقُونَ شَيۡـٔٗا وَهُمۡ يُخۡلَقُونَ

Аллоҳни қўйиб, илтижо қилаётган бутлари бирон нарсани ярата олмайди. Уларнинг ўзлари яратиладилар. info
التفاسير:

external-link copy
21 : 16

أَمۡوَٰتٌ غَيۡرُ أَحۡيَآءٖۖ وَمَا يَشۡعُرُونَ أَيَّانَ يُبۡعَثُونَ

Жонсиз ўликлардир. Қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
22 : 16

إِلَٰهُكُمۡ إِلَٰهٞ وَٰحِدٞۚ فَٱلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِٱلۡأٓخِرَةِ قُلُوبُهُم مُّنكِرَةٞ وَهُم مُّسۡتَكۡبِرُونَ

Илоҳингиз ягона илоҳдир. Охиратга ишонмайдиганларнинг қалблари мункирдир, ўзлари эса мутакаббирдирлар. info
التفاسير:

external-link copy
23 : 16

لَا جَرَمَ أَنَّ ٱللَّهَ يَعۡلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعۡلِنُونَۚ إِنَّهُۥ لَا يُحِبُّ ٱلۡمُسۡتَكۡبِرِينَ

Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ нимани сир тутаётганларини ҳам, нимани ошкор этаётганларини ҳам билади. Албатта, У Зот мутакаббирларни ёқтирмайди. info
التفاسير:

external-link copy
24 : 16

وَإِذَا قِيلَ لَهُم مَّاذَآ أَنزَلَ رَبُّكُمۡ قَالُوٓاْ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ

Қачон уларга: «Парвардигорингиз нимани нозил қилди?» - дейилса: «Аввалгиларнинг афсоналарини», дедилар. info
التفاسير:

external-link copy
25 : 16

لِيَحۡمِلُوٓاْ أَوۡزَارَهُمۡ كَامِلَةٗ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ وَمِنۡ أَوۡزَارِ ٱلَّذِينَ يُضِلُّونَهُم بِغَيۡرِ عِلۡمٍۗ أَلَا سَآءَ مَا يَزِرُونَ

Қиёмат куни ўзларининг гуноҳларини тўлалигича, билимсизларча ўзлари йўлдан оздирганларининг гуноҳларидан ҳам қўшиб кўтариб олишлари учун. Огоҳ бўлингизким, улар орқалаб олган юк нақадар ёмон! info
التفاسير:

external-link copy
26 : 16

قَدۡ مَكَرَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ فَأَتَى ٱللَّهُ بُنۡيَٰنَهُم مِّنَ ٱلۡقَوَاعِدِ فَخَرَّ عَلَيۡهِمُ ٱلسَّقۡفُ مِن فَوۡقِهِمۡ وَأَتَىٰهُمُ ٱلۡعَذَابُ مِنۡ حَيۡثُ لَا يَشۡعُرُونَ

Улардан олдин ўтганлар ҳам макр қилдилар. Аллоҳ уларнинг биноларини пойдеворидан қулатди. Шу билан том уларнинг устига қулади. Уларга азоб ўзлари сезмаган тарафдан келди. info
التفاسير: