ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
184 : 26

وَٱتَّقُواْ ٱلَّذِي خَلَقَكُمۡ وَٱلۡجِبِلَّةَ ٱلۡأَوَّلِينَ

Сизни ва сиздан олдинги умматларни яратган Зотнинг бошингизга бало ёғдиришидан қўрқинглар. info
التفاسير:

external-link copy
185 : 26

قَالُوٓاْ إِنَّمَآ أَنتَ مِنَ ٱلۡمُسَحَّرِينَ

Шуайбнинг қавми унга деди: "Сен аниқ сеҳрлангансан. Ақлинг жойида эмас. Сеҳр эс-ҳушингни олиб қўйган". info
التفاسير:

external-link copy
186 : 26

وَمَآ أَنتَ إِلَّا بَشَرٞ مِّثۡلُنَا وَإِن نَّظُنُّكَ لَمِنَ ٱلۡكَٰذِبِينَ

Сен ҳам худди бизга ўхшаган одамсан. Пайғамбар бўлиш учун биздан ортиқча жойинг йўқ. Пайғамбарман, деб қилаётган даъвойинг ёлғон, деб ўйлаймиз. info
التفاسير:

external-link copy
187 : 26

فَأَسۡقِطۡ عَلَيۡنَا كِسَفٗا مِّنَ ٱلسَّمَآءِ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ

Агар даъвойинг рост бўлса, устимизга осмоннинг бир бўлагини ташлаб юбор-чи. info
التفاسير:

external-link copy
188 : 26

قَالَ رَبِّيٓ أَعۡلَمُ بِمَا تَعۡمَلُونَ

Шуайб уларга деди: "Парвардигорим сизлар қилаётган ширк ва гуноҳларни кўриб-билиб турибди. У Зотдан бирон ишингиз яширин қола олмас". info
التفاسير:

external-link copy
189 : 26

فَكَذَّبُوهُ فَأَخَذَهُمۡ عَذَابُ يَوۡمِ ٱلظُّلَّةِۚ إِنَّهُۥ كَانَ عَذَابَ يَوۡمٍ عَظِيمٍ

Уни ёлғончига чиқаришда давом этавердилар. Натижада уларга бало келди. Қаттиқ иссиқ кундан кейин уларни бир булутнинг "сояси" қамраб олди. Ундан ўт ёғиб, ҳаммасини куйдириб юборди. Улар ҳалокатга учраган кун жуда даҳшатли бўлганди. info
التفاسير:

external-link copy
190 : 26

إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ

Шуайб қавмининг ҳалокатга учрашида ибрат оладиганлар учун ибрат бордир. Уларнинг аксари мўмин бўлмагандилар. info
التفاسير:

external-link copy
191 : 26

وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ

Эй Пайғамбар, албатта, Парвардигорингиз душманларидан интиқом оладиган Азиз-Қудратлидир, тавба қилган бандаларига эса Меҳрибондир. info
التفاسير:

external-link copy
192 : 26

وَإِنَّهُۥ لَتَنزِيلُ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ

Муҳаммад алайҳиссаломга туширилган бу Қуръон барча махлуқотларнинг Парвардигори тарафидан нозил қилингандир. info
التفاسير:

external-link copy
193 : 26

نَزَلَ بِهِ ٱلرُّوحُ ٱلۡأَمِينُ

Уни ишончли фаришта Жаброил алайҳиссалом олиб тушди. info
التفاسير:

external-link copy
194 : 26

عَلَىٰ قَلۡبِكَ لِتَكُونَ مِنَ ٱلۡمُنذِرِينَ

Эй Пайғамбар, уни сизнинг қалбингизга олиб тушди. Одамларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирадиган пайғамбар бўлишингиз учун шундай қилди. info
التفاسير:

external-link copy
195 : 26

بِلِسَانٍ عَرَبِيّٖ مُّبِينٖ

Уни очиқ-ойдин араб тилида нозил қилди. info
التفاسير:

external-link copy
196 : 26

وَإِنَّهُۥ لَفِي زُبُرِ ٱلۡأَوَّلِينَ

Бу Қуръон олдинги китобларда ҳам зикр қилинган. Ўтган самовий китоблар у ҳақда хушхабар берган. info
التفاسير:

external-link copy
197 : 26

أَوَلَمۡ يَكُن لَّهُمۡ ءَايَةً أَن يَعۡلَمَهُۥ عُلَمَٰٓؤُاْ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ

Бану Исроил орасидаги Абдуллоҳ ибн Салом каби уламоларнинг бу ҳақиқатни билишлари сизнинг чин пайғамбар эканингизга етарли далил эмасми? info
التفاسير:

external-link copy
198 : 26

وَلَوۡ نَزَّلۡنَٰهُ عَلَىٰ بَعۡضِ ٱلۡأَعۡجَمِينَ

Биз бу Қуръонни араб тилида гаплашмайдиган ажамлардан бирига нозил қилганимизда info
التفاسير:

external-link copy
199 : 26

فَقَرَأَهُۥ عَلَيۡهِم مَّا كَانُواْ بِهِۦ مُؤۡمِنِينَ

Уни ўқиб берса ҳам, унга иймон келтирмас эдилар ва "уни тушунмаяпмиз", деган бўлардилар. Бас Қуръон уларнинг тилида нозил бўлгани учун Аллоҳга ҳамд айтсинлар. info
التفاسير:

external-link copy
200 : 26

كَذَٰلِكَ سَلَكۡنَٰهُ فِي قُلُوبِ ٱلۡمُجۡرِمِينَ

Ҳақни тан олмаслик ва куфрни жиноятчиларнинг қалбларига ана шундай киритиб қўйганмиз. info
التفاسير:

external-link copy
201 : 26

لَا يُؤۡمِنُونَ بِهِۦ حَتَّىٰ يَرَوُاْ ٱلۡعَذَابَ ٱلۡأَلِيمَ

То аламли азобни кўрмагунларича унга иймон келтирмасдан, кофирликларида қолаверадилар. info
التفاسير:

external-link copy
202 : 26

فَيَأۡتِيَهُم بَغۡتَةٗ وَهُمۡ لَا يَشۡعُرُونَ

Бу азоб тўсатдан келади. Ўзлари сезмай ҳам қоладилар. info
التفاسير:

external-link copy
203 : 26

فَيَقُولُواْ هَلۡ نَحۡنُ مُنظَرُونَ

Азоб уларга тўсатдан келиб қолган пайтда надоматлар чекиб: "Энди бизга муҳлат берилармикин, Аллоҳга тавба қилаб олар эдик", деб қоладилар. info
التفاسير:

external-link copy
204 : 26

أَفَبِعَذَابِنَا يَسۡتَعۡجِلُونَ

Анави кофирлар: "Осмонни устимизга ташлаб юбормагунингча сенга иймон келтирмаймиз", дея Бизнинг азобимизни шошилтирмоқдаларми?! info
التفاسير:

external-link copy
205 : 26

أَفَرَءَيۡتَ إِن مَّتَّعۡنَٰهُمۡ سِنِينَ

Эй Пайғамбар, айтинг-ча, иймондан бош тортаётган анави кофирларни йиллар мобайнида турли неъматлар билан сийлаб турсак-да. info
التفاسير:

external-link copy
206 : 26

ثُمَّ جَآءَهُم مَّا كَانُواْ يُوعَدُونَ

Шунча неъматлардан узоқ йиллар фойдаланиб юрганларидан кейин уларга ваъда қилинган азоб келса. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• كلما تعمَّق المسلم في اللغة العربية، كان أقدر على فهم القرآن.
Мусулмон одам араб тилини қанча чуқур билса, Қуръонни шунча чуқур тушунадиган бўлади. info

• الاحتجاج على المشركين بما عند المُنْصِفين من أهل الكتاب من الإقرار بأن القرآن من عند الله.
Инсофли аҳли китобларнинг Қуръон Аллоҳ тарафидан эканини эътироф этишларини мушрикларга қарши ҳужжат қилиш мумкин. info

• ما يناله الكفار من نعم الدنيا استدراج لا كرامة.
Кофирларнинг дунё неъматларидан баҳраманд бўлишлари, уларга кўрсатилган иззат-икром эмас, балки истидрождир. Истидрож - қўйиб бериш, муҳлат бериш, тез жазоламасдан кўпроқ гуноҳ қилишига имкон бериб, охирида жазога тортиш. Арқонни узун ташлаб қўйишга тўғри келса керак. info