ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
137 : 26

إِنۡ هَٰذَآ إِلَّا خُلُقُ ٱلۡأَوَّلِينَ

Бу олдингиларнинг дини, одати ва ахлоқидан бошқа нарса эмас. info
التفاسير:

external-link copy
138 : 26

وَمَا نَحۡنُ بِمُعَذَّبِينَ

Биз азоблангувчи эмасмиз. info
التفاسير:

external-link copy
139 : 26

فَكَذَّبُوهُ فَأَهۡلَكۡنَٰهُمۡۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ

Улар Ҳуд алайҳиссаломни ёлғончига чиқаришда давом этавердилар. Шу сабабли уларни қаттиқ шамол билан ҳалокатга учратдик. Бу ишда ибрат оладиганларга ибрат бор. Уларнинг кўплари мўмин бўлмагандилар. info
التفاسير:

external-link copy
140 : 26

وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ

Эй Пайғамбар, албатта, Парвардигорингиз душманларидан интиқом оладиган Азиз-Қудратлидир, тавба қилган бандаларига эса Меҳрибондир. info
التفاسير:

external-link copy
141 : 26

كَذَّبَتۡ ثَمُودُ ٱلۡمُرۡسَلِينَ

Самуд қавми ҳам ўз пайғамбари Солиҳ алайҳиссаломни ёлғончига чиқариш билан ҳамма пайғамбарларни ёлғончига чиқарди. info
التفاسير:

external-link copy
142 : 26

إِذۡ قَالَ لَهُمۡ أَخُوهُمۡ صَٰلِحٌ أَلَا تَتَّقُونَ

Ўшанда уларга насаб жиҳатидан биродарлари Солиҳ шундай деганди: "Аллоҳдан қўрқиб, У Зотдан бошқага ибодат қилишни ташламайсизларми?" info
التفاسير:

external-link copy
143 : 26

إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ

Албатта, мен сизларга ишончли пайғамбарман. Аллоҳ мени сизларга пайғамбар қилиб юборди. Мен ишончли пайғамбарман. Менга келаётган ваҳийдан ошириб ҳам юбормайман, камайтириб ҳам. info
التفاسير:

external-link copy
144 : 26

فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ

Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ва мен олиб келган фармон ва тақиқларга итоат қилинглар. info
التفاسير:

external-link copy
145 : 26

وَمَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ

Бу ишим учун сизлардан бирон мукофот сўрамайман. Менга савоб бериш фақатгина ҳамма махлуқотларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳнинггина зиммасидадир. info
التفاسير:

external-link copy
146 : 26

أَتُتۡرَكُونَ فِي مَا هَٰهُنَآ ءَامِنِينَ

Шунча ноз-неъматлар ичида тинчгина яшайверамиз, бизга ҳеч ким тегмайди, деб ўйлайсизларми? info
التفاسير:

external-link copy
147 : 26

فِي جَنَّٰتٖ وَعُيُونٖ

Бўстонлару оқиб турган булоқларда. info
التفاسير:

external-link copy
148 : 26

وَزُرُوعٖ وَنَخۡلٖ طَلۡعُهَا هَضِيمٞ

Экинзорлару мевалари майин пишган хурмозор ичида. info
التفاسير:

external-link copy
149 : 26

وَتَنۡحِتُونَ مِنَ ٱلۡجِبَالِ بُيُوتٗا فَٰرِهِينَ

Яна моҳирлик билан тоғларни йўниб, ўзларингизга уйлар ҳам қуриб оляпсизлар. info
التفاسير:

external-link copy
150 : 26

فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ

Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ва мен олиб келган фармон ва тақиқларга итоат қилинглар. info
التفاسير:

external-link copy
151 : 26

وَلَا تُطِيعُوٓاْ أَمۡرَ ٱلۡمُسۡرِفِينَ

Гуноҳлар қилиб, ўзларини ўзлари хароб этган бузғунчиларга эргашманглар. info
التفاسير:

external-link copy
152 : 26

ٱلَّذِينَ يُفۡسِدُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَلَا يُصۡلِحُونَ

Гуноҳлари ила ҳамма ёқни бузадилар, Аллоҳга итоат қилиш билан ўзларини ўзлари ислоҳ этмайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
153 : 26

قَالُوٓاْ إِنَّمَآ أَنتَ مِنَ ٱلۡمُسَحَّرِينَ

Унга қавми деди: "Сен сеҳрланиб, ақлдан озганлар тоифасидансан". info
التفاسير:

external-link copy
154 : 26

مَآ أَنتَ إِلَّا بَشَرٞ مِّثۡلُنَا فَأۡتِ بِـَٔايَةٍ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ

Сен ҳам бизга ўхшаган бир одамсан. Биздан ҳеч қандай ортиқ жойинг йўқ. Агар пайғамбар эканинг рост бўлса, қани, бизга бир белги, бир мўъжиза келтир-чи. info
التفاسير:

external-link copy
155 : 26

قَالَ هَٰذِهِۦ نَاقَةٞ لَّهَا شِرۡبٞ وَلَكُمۡ شِرۡبُ يَوۡمٖ مَّعۡلُومٖ

Аллоҳ Солиҳга мўъжиза қилиб тошдан бир туяни чиқариб берди. Шунда Солиҳ қавмига деди: "Мана бу туя. Уни кўз билан кўриш ҳам, қўл билан ушлаш ҳам мумкин. Сувдан унинг ўз насибаси бор. Сизларнинг ҳам ўз насибангиз бор. Сув сизларнинг насибангиз бўлган кунда у ичмайди. Унинг насибаси бўлган кунда эса сизлар ичмайсизлар". info
التفاسير:

external-link copy
156 : 26

وَلَا تَمَسُّوهَا بِسُوٓءٖ فَيَأۡخُذَكُمۡ عَذَابُ يَوۡمٍ عَظِيمٖ

Унга сўйиш ё уриш каби бирон заҳмат етказманглар. Акс ҳолда Аллоҳнинг азобига учрайсизлар. Бу иш устингизга бало ёғиладиган даҳшатли Қиёмат кунида содир бўлади. info
التفاسير:

external-link copy
157 : 26

فَعَقَرُوهَا فَأَصۡبَحُواْ نَٰدِمِينَ

Туяни сўйишга иттифоқ қилдилар ва уларнинг энг бадбахти уни сўйди. Азоб ёғилиши аниқ бўлганидан кейин қилган ишларига надомат чека бошладилар. Лекин энди кеч бўлганди. Энди надомат фойда бермас эди. info
التفاسير:

external-link copy
158 : 26

فَأَخَذَهُمُ ٱلۡعَذَابُۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ

Уларни азоб ушлади. Азоб зилзила ва қичқириқдан иборат эди. Солиҳ алайҳиссалом билан қавми ўртасида бўлиб ўтган бу қиссада ибрат оладиганларга ибрат бор. Уларнинг кўплари мўмин бўлмагандилар. info
التفاسير:

external-link copy
159 : 26

وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ

Эй Пайғамбар, албатта, Парвардигорингиз душманларидан интиқом оладиган Азиздир. Тавба қилган бандаларига эса Меҳрибондир. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• توالي النعم مع الكفر استدراج للهلاك.
Кишининг кофир бўлса ҳам неъматларга кўмилиб боравериши истидрождир. (Истидрож - қўйиб бериш, муҳлат бериш, тез жазоламасдан кўпроқ гуноҳ қилишига имкон бериб, охирида жазога тортиш. Арқонни узун ташлаб қўйишга тўғри келса керак) info

• التذكير بالنعم يُرتجى منه الإيمان والعودة إلى الله من العبد.
Неъматларни эслатишдан мақсад бандани Аллоҳга қайтиб, иймон келтиришга чорлашдир. info

• المعاصي هي سبب الفساد في الأرض.
Гуноҳлар туфайли ер юзида бузғунчиликлар юз беради. info