ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
20 : 26

قَالَ فَعَلۡتُهَآ إِذٗا وَأَنَا۠ مِنَ ٱلضَّآلِّينَ

Мусо алайҳиссалом қилган ишини эътироф этиб, Фиръавнга деди: "Мен у одамни ваҳий келмасидан олдин жоҳил пайтимда ўлдирган эдим". info
التفاسير:

external-link copy
21 : 26

فَفَرَرۡتُ مِنكُمۡ لَمَّا خِفۡتُكُمۡ فَوَهَبَ لِي رَبِّي حُكۡمٗا وَجَعَلَنِي مِنَ ٱلۡمُرۡسَلِينَ

Уни ўлдириб қўйганимдан кейин сизлардан қўрқиб, Мадян ерига қочиб кетгандим. Бас, Парвардигорим менга илм ато этди ва мени Ўзининг одамларга юборган пайғамбарларидан бири қилди. info
التفاسير:

external-link copy
22 : 26

وَتِلۡكَ نِعۡمَةٞ تَمُنُّهَا عَلَيَّ أَنۡ عَبَّدتَّ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ

Мени қул қилиб олмасдан тарбия қилганингни миннат қиляпман. Ҳолбуки, сен Бани Исроилни қул қилиб олгансан. Бу нарса мени сени даъват қилишимдан ман қила олмайди. info
التفاسير:

external-link copy
23 : 26

قَالَ فِرۡعَوۡنُ وَمَا رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ

Фиръавн Мусо алайҳиссаломга деди: "Ўзингча мени пайғамбар қилиб юборган, дейсан. Ўша сени пайғамбар қилиб юборган махлуқотлар парвардигори ким?" info
التفاسير:

external-link copy
24 : 26

قَالَ رَبُّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَآۖ إِن كُنتُم مُّوقِنِينَ

Мусо Фиръавнга шундай жавоб берди: "Махлуқотлар Парвардигори осмонларнинг Парвардигори, ернинг Парвардигори, улар орасидаги нарсаларнинг Парвардигори. У сизларнинг Парвардигорингиз эканига аниқ ишонсангизлар, бас, ёлғиз Унгагина ибодат қилинглар". info
التفاسير:

external-link copy
25 : 26

قَالَ لِمَنۡ حَوۡلَهُۥٓ أَلَا تَسۡتَمِعُونَ

Фиръавн атрофидаги боёнларга деди: "Мусонинг жавобини эшитмаяпсизларми? Унинг даъвоси ёлғон эканини англамаяпсизларми?" info
التفاسير:

external-link copy
26 : 26

قَالَ رَبُّكُمۡ وَرَبُّ ءَابَآئِكُمُ ٱلۡأَوَّلِينَ

Мусо уларга деди: "Аллоҳ сизларнинг Парвардигорингиз ва ўтган ота-боболарингизнинг Парвардигори". info
التفاسير:

external-link copy
27 : 26

قَالَ إِنَّ رَسُولَكُمُ ٱلَّذِيٓ أُرۡسِلَ إِلَيۡكُمۡ لَمَجۡنُونٞ

Фиръавн деди: "Ўзини пайғамбар деб даъво қилаётган бу одам аниқ телбадир. Нима деяётганини ўзи ҳам билмайди". info
التفاسير:

external-link copy
28 : 26

قَالَ رَبُّ ٱلۡمَشۡرِقِ وَٱلۡمَغۡرِبِ وَمَا بَيۡنَهُمَآۖ إِن كُنتُمۡ تَعۡقِلُونَ

Мусо деди: "Мен сизларни Аллоҳга даъват қиляпман. Агар ақлингизни ишлатадиган бўлсангизлар, У машриқу мағрибнинг ва улар орасидаги нарсаларнинг Парвардигоридир". info
التفاسير:

external-link copy
29 : 26

قَالَ لَئِنِ ٱتَّخَذۡتَ إِلَٰهًا غَيۡرِي لَأَجۡعَلَنَّكَ مِنَ ٱلۡمَسۡجُونِينَ

Фиръавн Мусога муносиб ҳужжат топиб бера олмаганидан кейин шундай деди: "Мендан бошқага ибодат қиладиган бўлсанг, сени зиндонбанд айлайман". info
التفاسير:

external-link copy
30 : 26

قَالَ أَوَلَوۡ جِئۡتُكَ بِشَيۡءٖ مُّبِينٖ

Мусо алайҳиссалом Фиръавнга деди: "Сенга Аллоҳ тарафидан ўзимнинг ҳақ эканимга очиқ ҳужжат, мўъжиза келтирсам ҳам мени зиндонбанд қиласамми?" info
التفاسير:

external-link copy
31 : 26

قَالَ فَأۡتِ بِهِۦٓ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ

Деди: "Агар даъвойинг рост бўлса, ҳақ эканингни исботлайдиган ўша ҳужжатни келтир". info
التفاسير:

external-link copy
32 : 26

فَأَلۡقَىٰ عَصَاهُ فَإِذَا هِيَ ثُعۡبَانٞ مُّبِينٞ

Мусо асосини ерга ташлаган эди, ўша заҳоти у чинакам аждарга айланди. info
التفاسير:

external-link copy
33 : 26

وَنَزَعَ يَدَهُۥ فَإِذَا هِيَ بَيۡضَآءُ لِلنَّٰظِرِينَ

Қўлини чўнтагидан чиқарган эди, бирдан у қараб турганларга оппоқ, нурли бўлиб кўринди. info
التفاسير:

external-link copy
34 : 26

قَالَ لِلۡمَلَإِ حَوۡلَهُۥٓ إِنَّ هَٰذَا لَسَٰحِرٌ عَلِيمٞ

Фиръавн атрофидаги аъёнларига деди: "Бу одам ўткир сеҳргар экан". info
التفاسير:

external-link copy
35 : 26

يُرِيدُ أَن يُخۡرِجَكُم مِّنۡ أَرۡضِكُم بِسِحۡرِهِۦ فَمَاذَا تَأۡمُرُونَ

"Сеҳри билан сизларни ерингиздан чиқариб юбормоқчи бўляпти. Хўш, энди нима қилайлик, қандай фикрдасизлар?" info
التفاسير:

external-link copy
36 : 26

قَالُوٓاْ أَرۡجِهۡ وَأَخَاهُ وَٱبۡعَثۡ فِي ٱلۡمَدَآئِنِ حَٰشِرِينَ

Аъёнлар дедилар: "Уни ва акаси Ҳорунни ҳозирча жазоламасдан қўйиб тургин-да, ҳамма шаҳарларга сеҳргарларни тўплаб келадиганларни юбор". info
التفاسير:

external-link copy
37 : 26

يَأۡتُوكَ بِكُلِّ سَحَّارٍ عَلِيمٖ

Сенга ўткир сеҳргарларни келтирсинлар. info
التفاسير:

external-link copy
38 : 26

فَجُمِعَ ٱلسَّحَرَةُ لِمِيقَٰتِ يَوۡمٖ مَّعۡلُومٖ

Бас, Фиръавн Мусо билан беллашишлари учун сеҳргарларини белгиланган вақтда келишилган жойга тўплади. info
التفاسير:

external-link copy
39 : 26

وَقِيلَ لِلنَّاسِ هَلۡ أَنتُم مُّجۡتَمِعُونَ

Одамларга айтилди: "Тўпланиб бўлдингизми? Қани кўрайлик-чи, ким ғолиб бўлар экан? Мусоми ёки сеҳргарларми?" info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• أخطاء الداعية السابقة والنعم التي عليه لا تعني عدم دعوته لمن أخطأ بحقه أو أنعم عليه.
Даъватчи ўтмишда қандайдир бир хато қилган бўлса ёки унга кимдир яхшилик қилган бўлса, бу нарса уни даъват қилишдан қайтара олмайди. info

• اتخاذ الأسباب للحماية من العدو لا ينافي الإيمان والتوكل على الله.
Душмандан ҳимояланиш учун чоралар кўриш иймонга ва Аллоҳга таваккул қилишга зид иш эмас. info

• دلالة مخلوقات الله على ربوبيته ووحدانيته.
Аллоҳнинг махлуқотлари У Зотнинг парвардигорлиги ва ягоналигига далолат қилади. info

• ضعف الحجة سبب من أسباب ممارسة العنف.
Ҳужжатнинг заифлиги зўравонлик ишлатишга олиб боради. info

• إثارة العامة ضد أهل الدين أسلوب الطغاة.
Оммани диндорларга қарши қайраш зўравонлар услуби. info