ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
40 : 26

لَعَلَّنَا نَتَّبِعُ ٱلسَّحَرَةَ إِن كَانُواْ هُمُ ٱلۡغَٰلِبِينَ

Ажаб эмаски, сеҳргарлар Мусодан ғолиб бўлсалар ва биз уларга эргашсак. info
التفاسير:

external-link copy
41 : 26

فَلَمَّا جَآءَ ٱلسَّحَرَةُ قَالُواْ لِفِرۡعَوۡنَ أَئِنَّ لَنَا لَأَجۡرًا إِن كُنَّا نَحۡنُ ٱلۡغَٰلِبِينَ

Сеҳргарлар Мусони енгиш учун Фиръавннинг ёнига келишгач: "Агар Мусодан ғолиб бўлсак, бизга бирон моддий ёки маънавий мукофот бериладими?" info
التفاسير:

external-link copy
42 : 26

قَالَ نَعَمۡ وَإِنَّكُمۡ إِذٗا لَّمِنَ ٱلۡمُقَرَّبِينَ

Фиръавн уларга деди: "Мусо устидан ғалаба қозонсангизлар, менинг яқин кишиларимга айланасизлар, сизларга юксак мансаблар бераман". info
التفاسير:

external-link copy
43 : 26

قَالَ لَهُم مُّوسَىٰٓ أَلۡقُواْ مَآ أَنتُم مُّلۡقُونَ

Мусо Аллоҳнинг қўллашига ҳам, ўзининг сеҳргар эмаслигига ҳам аниқ ишонган ҳолда уларга деди: "Арқону асоларингизни ташланглар". info
التفاسير:

external-link copy
44 : 26

فَأَلۡقَوۡاْ حِبَالَهُمۡ وَعِصِيَّهُمۡ وَقَالُواْ بِعِزَّةِ فِرۡعَوۡنَ إِنَّا لَنَحۡنُ ٱلۡغَٰلِبُونَ

Арқонлари ва асоларини ташлаб дедилар: "Фиръавннинг буюклигига қасамки, биз ғолиб бўламиз, Мусо эса мағлуб бўлади". info
التفاسير:

external-link copy
45 : 26

فَأَلۡقَىٰ مُوسَىٰ عَصَاهُ فَإِذَا هِيَ تَلۡقَفُ مَا يَأۡفِكُونَ

Мусо ҳам асосини ташлаган эди, у бир баҳайбат аждарҳога айланиб, уларнинг уйдирмаларини юта бошлади. info
التفاسير:

external-link copy
46 : 26

فَأُلۡقِيَ ٱلسَّحَرَةُ سَٰجِدِينَ

Сеҳргарлар Мусонинг асоси улар ташлаган сеҳрларини юта бошлаганини кўриб, сажда қилган ҳолларида ерга ташландилар. info
التفاسير:

external-link copy
47 : 26

قَالُوٓاْ ءَامَنَّا بِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ

Дедилар: "Ҳамма махлуқотларнинг Парвардигорига иймон келтирдик". info
التفاسير:

external-link copy
48 : 26

رَبِّ مُوسَىٰ وَهَٰرُونَ

Мусо ва Ҳоруннинг Парвардигорига. info
التفاسير:

external-link copy
49 : 26

قَالَ ءَامَنتُمۡ لَهُۥ قَبۡلَ أَنۡ ءَاذَنَ لَكُمۡۖ إِنَّهُۥ لَكَبِيرُكُمُ ٱلَّذِي عَلَّمَكُمُ ٱلسِّحۡرَ فَلَسَوۡفَ تَعۡلَمُونَۚ لَأُقَطِّعَنَّ أَيۡدِيَكُمۡ وَأَرۡجُلَكُم مِّنۡ خِلَٰفٖ وَلَأُصَلِّبَنَّكُمۡ أَجۡمَعِينَ

Фиръавн сеҳргарларнинг иймонга келганларини қоралаб деди: "Сизларга изн бермасимдан олдин Мусога иймон келтирдингизми? Сизларга сеҳрни ўргатган каттангиз мана шу Мусонинг ўзи. Ҳаммангиз Мисрни қўлга олиш учун тил бириктиргансиз. Менинг нималарга қодирлигимни яқинда билиб оласизлар. Қўл ва оёқларингизни қарама-қарши тарафидан чопиб ташлайман. (Яъни, ўнг оёқ билан чап қўлни ёки аксинча). Ҳаммангизни хурмо дарахтининг шохларига осаман. Биронтангизни тирик қолдирмайман". info
التفاسير:

external-link copy
50 : 26

قَالُواْ لَا ضَيۡرَۖ إِنَّآ إِلَىٰ رَبِّنَا مُنقَلِبُونَ

Сеҳргарлар Фиръавнга дедилар: "Оссанг ҳам, чопсанг ҳам шу дунёда қиласан. Бу дунё эса ўткинчи. Азобинг бир зумда тугайди. Биз эса Парвардигоримизга қайтамиз ва У Зот бизни Ўзининг мангу раҳматига дохил қилади". info
التفاسير:

external-link copy
51 : 26

إِنَّا نَطۡمَعُ أَن يَغۡفِرَ لَنَا رَبُّنَا خَطَٰيَٰنَآ أَن كُنَّآ أَوَّلَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ

Биз биринчилардан бўлиб Мусони тасдиқ этганлар ва унга иймон келтирганлар бўлганимиз учун Парвардигоримиз олдин қилиб ўтган хатоларимизни мағфират айлашини умид қиламиз. info
التفاسير:

external-link copy
52 : 26

۞ وَأَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنۡ أَسۡرِ بِعِبَادِيٓ إِنَّكُم مُّتَّبَعُونَ

Мусога ваҳий қилиб, Бани Исроилни олиб тунда йўлга чиқишни буюрдик ҳамда Фиръавн ва унинг одамлари орқаларидан таъқиб этиши ҳақида хабар бердик. info
التفاسير:

external-link copy
53 : 26

فَأَرۡسَلَ فِرۡعَوۡنُ فِي ٱلۡمَدَآئِنِ حَٰشِرِينَ

Фиръавн Мусонинг Бани Исроилни олиб, Мисрдан чиқиб кетганидан хабар топгач, уларни қайтариш мақсадида айрим аскарларини лашкар тўплаш учун шаҳарларга юборди. info
التفاسير:

external-link copy
54 : 26

إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ لَشِرۡذِمَةٞ قَلِيلُونَ

Фиръавн Бани Исроил шаънини ерга уриб деди: "Улар бор-йўғи бир ҳовуч яалангоёқлардир". info
التفاسير:

external-link copy
55 : 26

وَإِنَّهُمۡ لَنَا لَغَآئِظُونَ

Албатта, улар бизни ғазаблантирадиган ишни қилдилар. info
التفاسير:

external-link copy
56 : 26

وَإِنَّا لَجَمِيعٌ حَٰذِرُونَ

Албатта, биз ҳушёрмиз, эҳтиёт чораларини кўриб қўйганмиз. info
التفاسير:

external-link copy
57 : 26

فَأَخۡرَجۡنَٰهُم مِّن جَنَّٰتٖ وَعُيُونٖ

Бас, Биз Фиръавн ва унинг қавмини боғлару булоқларга бой Мисрдан чиқардик. info
التفاسير:

external-link copy
58 : 26

وَكُنُوزٖ وَمَقَامٖ كَرِيمٖ

Бебаҳо хазиналару гўзал ошёнларга бой Мисрдан чиқардик. info
التفاسير:

external-link copy
59 : 26

كَذَٰلِكَۖ وَأَوۡرَثۡنَٰهَا بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ

Фиръавн ва унинг қавмини бу неъматлардан маҳрум қилганимиздек, уларни Шом диёридаги Бани Исроилга ўтказиб қўйдик. info
التفاسير:

external-link copy
60 : 26

فَأَتۡبَعُوهُم مُّشۡرِقِينَ

Фиръавн ва унинг қавми Бани Исроил изидан бориб, кун чиқиш пайтида уларга етиб олди. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• العلاقة بين أهل الباطل هي المصالح المادية.
Ботил аҳлини бир-бирига боғлаб турадиган ришта моддий манфаатлардир. info

• ثقة موسى بالنصر على السحرة تصديقًا لوعد ربه.
Мусо Парвардигори берган ваъдасининг тасдиғи ўлароқ, сеҳргарлардан ғолиб бўлишига аниқ ишониб турди. info

• إيمان السحرة برهان على أن الله هو مُصَرِّف القلوب يصرفها كيف يشاء.
Сеҳргарларнинг иймонга келишлари қалблар Аллоҳнинг Қўлида эканига, уларни Ўзи истаганича тасарруф қила олишига яққол далилдир. info

• الطغيان والظلم من أسباب زوال الملك.
Зулм ва зўравонлик подшоҳликнинг завол топишига олиб боради. info