ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
112 : 26

قَالَ وَمَا عِلۡمِي بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ

Уларга Нуҳ алайҳиссалом деди: "Ўша мўминлар нима иш қилиб юрганларидан бехабарман. Мен уларнинг амалларини ҳисоблаб юрадиган вакил эмасман". info
التفاسير:

external-link copy
113 : 26

إِنۡ حِسَابُهُمۡ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّيۖ لَوۡ تَشۡعُرُونَ

Уларни ҳисоб-китоб қилиш ёлғиз Аллоҳнинг зиммасидадир. Аллоҳ уларнинг яширин ишларини ҳам, ошкора ишларини ҳам билади. Бу менинг ишим эмас, агар гапираётган гапингизни ҳис қила олсангизлар. info
التفاسير:

external-link copy
114 : 26

وَمَآ أَنَا۠ بِطَارِدِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ

Мен сизлар иймонга келишинглар учун талабингларга кўниб, мўминларни ҳузуримдан ҳайдаб юборадиган одам эмасман. info
التفاسير:

external-link copy
115 : 26

إِنۡ أَنَا۠ إِلَّا نَذِيرٞ مُّبِينٞ

Мен фақат очиқ огоҳлантиргувчиман, холос. Сизларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантираман. info
التفاسير:

external-link copy
116 : 26

قَالُواْ لَئِن لَّمۡ تَنتَهِ يَٰنُوحُ لَتَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡمَرۡجُومِينَ

Қавми унга деди: "Эй Нуҳ, агар даъватингни бас қилмасанг, албатта, тошбўрон қилиниб ўлдириласан". info
التفاسير:

external-link copy
117 : 26

قَالَ رَبِّ إِنَّ قَوۡمِي كَذَّبُونِ

Нуҳ Парвардигорига дуо қилиб деди: "Қавмим мени ёлғончига чиқарди. Сен тарафингдан олиб келган хабаримни тасдиқламади". info
التفاسير:

external-link copy
118 : 26

فَٱفۡتَحۡ بَيۡنِي وَبَيۡنَهُمۡ فَتۡحٗا وَنَجِّنِي وَمَن مَّعِيَ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ

Улар билан менинг орамизда шундай ҳукм қилгинки, улар саркашлик билан ноҳақликка ёпишиб олганлари учун ҳалок бўлсинлар. Менга ва мен билан бирга бўлган мўминларга эса бу ҳалокатдан нажот бер. info
التفاسير:

external-link copy
119 : 26

فَأَنجَيۡنَٰهُ وَمَن مَّعَهُۥ فِي ٱلۡفُلۡكِ ٱلۡمَشۡحُونِ

Унинг дуосини ижобат қилиб, унга ва у билан бирга бўлганларга одамлару ҳайвонларга тўла кемада нажот бердик. info
التفاسير:

external-link copy
120 : 26

ثُمَّ أَغۡرَقۡنَا بَعۡدُ ٱلۡبَاقِينَ

Кейин қолганларни, яъни, Нуҳ қавмини ғарқ этдик. info
التفاسير:

external-link copy
121 : 26

إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ

Нуҳ алайҳиссалом ва у билан бирга бўлган мўминларнинг нажот топиши, кофирларнинг эса ҳалокатга учраши ҳақидаги бу қиссада ибрат оладиганларга ибрат бор. Уларнинг кўплари мўмин бўлмаган эдилар. info
التفاسير:

external-link copy
122 : 26

وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ

Эй Пайғамбар, албатта, Парвардигорингиз душманларидан ўч оладиган Азиздур. Тавба қилгувчиларга эса Меҳрибондир. info
التفاسير:

external-link copy
123 : 26

كَذَّبَتۡ عَادٌ ٱلۡمُرۡسَلِينَ

Од қавми ўзи пайғамбари Ҳуд алайҳиссаломни ёлғончига чиқариш билан ҳамма пайғамбарларни ёлғончига чиқарди. info
التفاسير:

external-link copy
124 : 26

إِذۡ قَالَ لَهُمۡ أَخُوهُمۡ هُودٌ أَلَا تَتَّقُونَ

Эсланг! Ўшанда уларга қондош биродари Ҳуд шундай деган эди: "Аллоҳдан қўрқиб, Ундан ўзгага ибодат қилишни ташламайсизларми?" info
التفاسير:

external-link copy
125 : 26

إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ

Албатта, мен сизларга ишончли пайғамбарман. Аллоҳ мени сизларга пайғамбар қилиб юборди. Аллоҳ буюрганидан ошириб ҳам юбормайман, камайтириб ҳам. info
التفاسير:

external-link copy
126 : 26

فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ

Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ҳамда мен олиб келган фармон ва тақиқларга амал қилинглар. info
التفاسير:

external-link copy
127 : 26

وَمَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ

Бу ишим учун сизлардан бирон мукофот сўрамайман. Менга савоб бериш фақатгина ҳамма махлуқотларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳнинггина зиммасидадир. info
التفاسير:

external-link copy
128 : 26

أَتَبۡنُونَ بِكُلِّ رِيعٍ ءَايَةٗ تَعۡبَثُونَ

Ҳар бир тепаликка на дунёйингиз ва на охиратингизга фойда келтирадиган баланд бино қуриб олиб, ўтган-қайтганни масхара қилаверасизми? info
التفاسير:

external-link copy
129 : 26

وَتَتَّخِذُونَ مَصَانِعَ لَعَلَّكُمۡ تَخۡلُدُونَ

Худди шу дунёда абадий қоладигандек, ҳеч қачон ўлмайдигандек қасрлар, саройлар қурасизларми?! info
التفاسير:

external-link copy
130 : 26

وَإِذَا بَطَشۡتُم بَطَشۡتُمۡ جَبَّارِينَ

Кимнидир ўлим ёки дарралашга ҳукм қилсангизлар, шафқатсизларча иш қиласизлар. info
التفاسير:

external-link copy
131 : 26

فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ

Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ҳамда мен олиб келган фармон ва тақиқларга амал қилинглар. info
التفاسير:

external-link copy
132 : 26

وَٱتَّقُواْ ٱلَّذِيٓ أَمَدَّكُم بِمَا تَعۡلَمُونَ

Ўзингиз билган неъматларни сизларга ато этган Аллоҳнинг ғазабидан қўрқинглар. info
التفاسير:

external-link copy
133 : 26

أَمَدَّكُم بِأَنۡعَٰمٖ وَبَنِينَ

Сизларга чорва ҳайвонларини ва фарзандларни ато этди. info
التفاسير:

external-link copy
134 : 26

وَجَنَّٰتٖ وَعُيُونٍ

Сизларга боғларни ва оқиб турадиган булоқларни ато этди. info
التفاسير:

external-link copy
135 : 26

إِنِّيٓ أَخَافُ عَلَيۡكُمۡ عَذَابَ يَوۡمٍ عَظِيمٖ

Эй қавмим, устингизга улуғ куннинг - Қиёмат кунининг азоби келишидан қўрқаман. info
التفاسير:

external-link copy
136 : 26

قَالُواْ سَوَآءٌ عَلَيۡنَآ أَوَعَظۡتَ أَمۡ لَمۡ تَكُن مِّنَ ٱلۡوَٰعِظِينَ

Унга қавми деди: "Бизни огоҳлантирасанми, огоҳлантирмайсанми, бизга фарқи йўқ. Барибир сенга иймон келтирмаймиз ва ўз динимиздан қайтмаймиз". info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• أفضلية أهل السبق للإيمان حتى لو كانوا فقراء أو ضعفاء.
Дастлаб иймон келтирганларнинг афзаллиги қолаверади. Улар камбағал бўладиларми, заиф бўладиларми, фарқи йўқ. info

• إهلاك الظالمين، وإنجاء المؤمنين سُنَّة إلهية.
Золимларни ҳалок қилиб, мўминларга нажот бериш илоҳий қонуниятдир. info

• خطر الركونِ إلى الدنيا.
Дунёга муккадан кетиш ўта хатарлидир. info

• تعنت أهل الباطل، وإصرارهم عليه.
Ботил аҳли саркаш бўлади. Ноҳақликка маҳкам ёпишиб олади. info