ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
207 : 26

مَآ أَغۡنَىٰ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ يُمَتَّعُونَ

Шу дунёда фойдаланиб юрган неъматлари нимага асқотади? У неъматлар энди йўқ. Улардан ҳеч қандай фойда ҳам йўқ. info
التفاسير:

external-link copy
208 : 26

وَمَآ أَهۡلَكۡنَا مِن قَرۡيَةٍ إِلَّا لَهَا مُنذِرُونَ

Қайси бир умматни ҳалок этган бўлсак, унга олдин бир пайғамбарлар юбориб, китоблар нозил қилиб, уларни ҳалокатдан огоҳлантирдик. info
التفاسير:

external-link copy
209 : 26

ذِكۡرَىٰ وَمَا كُنَّا ظَٰلِمِينَ

Уларга эслатма, ибрат бўлиши учун шундай қилдик. Биз огоҳлантирувчи юбормасдан туриб, ҳалок этадиган золим бўлмадик. info
التفاسير:

external-link copy
210 : 26

وَمَا تَنَزَّلَتۡ بِهِ ٱلشَّيَٰطِينُ

Бу Қуръонни Пайғамбар алайҳиссалом қалбига жинлар-шайтонлар олиб тушгани йўқ. info
التفاسير:

external-link copy
211 : 26

وَمَا يَنۢبَغِي لَهُمۡ وَمَا يَسۡتَطِيعُونَ

Қуръонни у зотнинг қалбига жинлар олиб тушган бўлиши мумкин эмас. Улар бунга қодир ҳам эмаслар. info
التفاسير:

external-link copy
212 : 26

إِنَّهُمۡ عَنِ ٱلسَّمۡعِ لَمَعۡزُولُونَ

Нима учун қодир эмаслар? Чунки улар самодаги ўринларидан четлатилганлар. Шундай бўлгач, қандай қилиб унга етиб бора олсинлар? info
التفاسير:

external-link copy
213 : 26

فَلَا تَدۡعُ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَ فَتَكُونَ مِنَ ٱلۡمُعَذَّبِينَ

Аллоҳ билан бирга бошқа бир маъбудга ибодат қилманг. Акс ҳолда азобга гирифтор бўладиганлар сафига қўшилиб қоласиз. info
التفاسير:

external-link copy
214 : 26

وَأَنذِرۡ عَشِيرَتَكَ ٱلۡأَقۡرَبِينَ

Эй Пайғамбар, қавмингизни энг яқин қариндошларингиздан бошлаб огоҳлантиринг. Токи, улар мушриклигида қолиб, Аллоҳнинг азобига йўлиқмасинлар. info
التفاسير:

external-link copy
215 : 26

وَٱخۡفِضۡ جَنَاحَكَ لِمَنِ ٱتَّبَعَكَ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ

Ўзингизга эргашган мўминларга меҳр-шафқат кўрсатиб, уларга хушмуомала ва ширинсухан бўлинг. info
التفاسير:

external-link copy
216 : 26

فَإِنۡ عَصَوۡكَ فَقُلۡ إِنِّي بَرِيٓءٞ مِّمَّا تَعۡمَلُونَ

Сизга итоатсизлик қилсалар, Аллоҳни бир деб билиш ва У Зотга итоат қилиш каби буйруқларингизни бажармасалар, уларга: "Мен сизлар қилаётган ширк ва гуноҳлардан покман", деб айтинг. info
التفاسير:

external-link copy
217 : 26

وَتَوَكَّلۡ عَلَى ٱلۡعَزِيزِ ٱلرَّحِيمِ

Ҳамма ишларингизда душманларидан қасос оладиган Азиз, тавба қилган бандаларига эса Меҳрибон Зотга суянинг. info
التفاسير:

external-link copy
218 : 26

ٱلَّذِي يَرَىٰكَ حِينَ تَقُومُ

Шундай Зотки, сизни намозга тураётганингизда ҳам кўради. info
التفاسير:

external-link copy
219 : 26

وَتَقَلُّبَكَ فِي ٱلسَّٰجِدِينَ

Намоз ўқиётганлар орасида бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтаётганингизни ҳам кўради. Сизнинг ҳам, бошқаларнинг ҳам бирон амали У Зотдан яширин қола олмас. info
التفاسير:

external-link copy
220 : 26

إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡعَلِيمُ

Намозингиздаги сиз тиловат қилаётган Қуръону зикрни эшитиб турган ҳам, ниятингизни билиб турган ҳам ёлғиз Унинг Ўзидир. info
التفاسير:

external-link copy
221 : 26

هَلۡ أُنَبِّئُكُمۡ عَلَىٰ مَن تَنَزَّلُ ٱلشَّيَٰطِينُ

Сизлар ўйлаётган ўша жин-шайтонлар кимларга тушишини айтайми? info
التفاسير:

external-link copy
222 : 26

تَنَزَّلُ عَلَىٰ كُلِّ أَفَّاكٍ أَثِيمٖ

Жин-шайтонлар гуноҳга ботган каззоб коҳинларга тушадилар. info
التفاسير:

external-link copy
223 : 26

يُلۡقُونَ ٱلسَّمۡعَ وَأَكۡثَرُهُمۡ كَٰذِبُونَ

Шайтонлар само оламидан ўғринча эшитиб олганларини коҳин дўстларига ташлаб берадилар. Коҳинларнинг эса аксари ёлғончи бўладилар. Бир ростга юз ёлғонни қўшиб гапирадилар. info
التفاسير:

external-link copy
224 : 26

وَٱلشُّعَرَآءُ يَتَّبِعُهُمُ ٱلۡغَاوُۥنَ

Сизлар Муҳаммад алайҳиссаломни шоир, деб ўйлаяпсизлар. Шоирларга эса йўлдан озган гумроҳлар эргашадилар ва улар айтган шеърларни одамларга ўқиб бериб юрадилар. info
التفاسير:

external-link copy
225 : 26

أَلَمۡ تَرَ أَنَّهُمۡ فِي كُلِّ وَادٖ يَهِيمُونَ

Эй Пайғамбар, уларнинг гумроҳлиги шундаки, ҳар водийда дайдиб юриб, кимнидир гоҳида кўкка кўтариб мақтайдилар, гоҳида эса ёмонлаб, ер билан битта қиладилар. info
التفاسير:

external-link copy
226 : 26

وَأَنَّهُمۡ يَقُولُونَ مَا لَا يَفۡعَلُونَ

Ёлғон гапириб, қилмаган ишларини қилдим, дейишларини-чи? info
التفاسير:

external-link copy
227 : 26

إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ وَذَكَرُواْ ٱللَّهَ كَثِيرٗا وَٱنتَصَرُواْ مِنۢ بَعۡدِ مَا ظُلِمُواْۗ وَسَيَعۡلَمُ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓاْ أَيَّ مُنقَلَبٖ يَنقَلِبُونَ

Иймон келтирган, яхши амалларни қилган, Аллоҳни кўп ёдга олган ва Ҳассон ибн Собит каби Аллоҳнинг душманларидан зулм кўриб, ундан кейин зафар қучган шоирлар бундан мустасно. Аллоҳга ширк келтирган ва У Зотнинг бандаларига зўравонлик қилган золимлар эса яқинда қандай оқибатга, ўта нозик ҳисоб-китобга қараб кетаётганларини билиб оладилар. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• إثبات العدل لله، ونفي الظلم عنه.
Аллоҳ Одил, золим эмас. info

• تنزيه القرآن عن قرب الشياطين منه.
Қуръон пок. Унга жин-шайтонлар яқинлаша олмайди. info

• أهمية اللين والرفق للدعاة إلى الله.
Даъватчи учун мулойимлик ва ширинсуханлик ўта муҳим. info

• الشعر حَسَنُهُ حَسَن، وقبيحه قبيح.
Шеърнинг яхшиси ҳам бор, ёмони ҳам. info