ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
84 : 26

وَٱجۡعَل لِّي لِسَانَ صِدۡقٖ فِي ٱلۡأٓخِرِينَ

Мендан кейин келадиган авлодлар орасида яхши номим қолсин. Мени чин дилдан мақтасинлар. info
التفاسير:

external-link copy
85 : 26

وَٱجۡعَلۡنِي مِن وَرَثَةِ جَنَّةِ ٱلنَّعِيمِ

Менга мўмин бандалар яйраб юрадиган неъматлар жаннатидан жой бериб, унинг ворисларидан айлагин. info
التفاسير:

external-link copy
86 : 26

وَٱغۡفِرۡ لِأَبِيٓ إِنَّهُۥ كَانَ مِنَ ٱلضَّآلِّينَ

Отамни мағфират қилгин. У ширк туфайли ҳақ йўлдан озганлар сафида бўлди. Иброҳим алайҳиссалом отасининг дўзахий экани аниқ бўлмасидан олдин унинг ҳақига дуо қилганди. Дўзахий экани аниқлашгач, ундан юз ўгирди ва унинг ҳақига дуо қилмай қўйди. info
التفاسير:

external-link copy
87 : 26

وَلَا تُخۡزِنِي يَوۡمَ يُبۡعَثُونَ

Одамлар ҳисоб-китоб учун қайта тирилтириладиган кунда мени азобга гирифтор айлаб, шарманда қилма. info
التفاسير:

external-link copy
88 : 26

يَوۡمَ لَا يَنفَعُ مَالٞ وَلَا بَنُونَ

Одамнинг шу дунёда топган мол-дунёси ҳам, бола-чақаси ҳам фойда бермайдиган кунда мени шарманда қилма. info
التفاسير:

external-link copy
89 : 26

إِلَّا مَنۡ أَتَى ٱللَّهَ بِقَلۡبٖ سَلِيمٖ

Аллоҳнинг ҳузурига ширк, мунофиқлик, риё, кибр каби кирлардан қалбини пок тутиб бора олган кимсагина бундан мустасно. Зеро, у кунда мол-дунё ҳам, бола-чақа ҳам асқотмас. info
التفاسير:

external-link copy
90 : 26

وَأُزۡلِفَتِ ٱلۡجَنَّةُ لِلۡمُتَّقِينَ

Жаннат Парвардигоридан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилган зотларга яқинлаштирилди. info
التفاسير:

external-link copy
91 : 26

وَبُرِّزَتِ ٱلۡجَحِيمُ لِلۡغَاوِينَ

Маҳшар куни дўзах ҳақ диндан адашиб, йўлдан озганларга кўрсатилди. info
التفاسير:

external-link copy
92 : 26

وَقِيلَ لَهُمۡ أَيۡنَ مَا كُنتُمۡ تَعۡبُدُونَ

Уларга айтилди: "Ибодат қилиб юрган нарсаларингиз қани?!" info
التفاسير:

external-link copy
93 : 26

مِن دُونِ ٱللَّهِ هَلۡ يَنصُرُونَكُمۡ أَوۡ يَنتَصِرُونَ

Аллоҳни қўйиб, ўшаларга ибодат қиласизлар. Улар сизларни Аллоҳнинг азобидан қутқара оладими? Сизлар тугул, ўзларини қутқара оладиларми? info
التفاسير:

external-link copy
94 : 26

فَكُبۡكِبُواْ فِيهَا هُمۡ وَٱلۡغَاوُۥنَ

Улар ҳам, уларни йўлдан урганлар ҳам устма-уст дўзахга улоқтирилди. info
التفاسير:

external-link copy
95 : 26

وَجُنُودُ إِبۡلِيسَ أَجۡمَعُونَ

Иблиснинг шайтонлардан иборат лашкарлари, ҳамма-ҳаммалари, биронтаси ҳам қолмасдан дўзахга улоқтирилдилар. info
التفاسير:

external-link copy
96 : 26

قَالُواْ وَهُمۡ فِيهَا يَخۡتَصِمُونَ

Аллоҳга ширк келтириб, У Зотдан бошқасига ибодат қиладиган мушриклар ўша сохта маъбудлари билан талашиб-тортишар эканлар, шундай дедилар: info
التفاسير:

external-link copy
97 : 26

تَٱللَّهِ إِن كُنَّا لَفِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٍ

Аллоҳга қасамки, биз, албатта, очиқ залолатда бўлган эканмиз. info
التفاسير:

external-link copy
98 : 26

إِذۡ نُسَوِّيكُم بِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ

Сизларни ҳамма махлуқотларнинг парвардигоридек кўриб, Унга ибодат қилгандек, сизларга ҳам ибодат қилайликми? info
التفاسير:

external-link copy
99 : 26

وَمَآ أَضَلَّنَآ إِلَّا ٱلۡمُجۡرِمُونَ

Бизни Аллоҳни қўйиб, ўзларига ибодат қилишга чорлаган жиноятчиларгина йўлдан урганлар. info
التفاسير:

external-link copy
100 : 26

فَمَا لَنَا مِن شَٰفِعِينَ

Мана энди бизни Аллоҳнинг азобидан қутқариб оладиган шафоатчилар ҳам йўқ. info
التفاسير:

external-link copy
101 : 26

وَلَا صَدِيقٍ حَمِيمٖ

Бизни ҳимоя қиладиган бирон қадрдон дўст ҳам йўқ. info
التفاسير:

external-link copy
102 : 26

فَلَوۡ أَنَّ لَنَا كَرَّةٗ فَنَكُونَ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ

Дунё ҳаётига яна бир бор қайтишнинг иложи бўлганда қанийди. Аллоҳга иймон келтириб, мўминлардан бўлар эдик. info
التفاسير:

external-link copy
103 : 26

إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ

Иброҳим алайҳиссалом ва ҳақни ёлғонга чиқарганларнинг оқибати ҳақидаги бу қиссада ибрат оладиганларга ибрат бор. Уларнинг кўплари мўмин бўлмаган эдилар. info
التفاسير:

external-link copy
104 : 26

وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ

Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз Азиздир, Ғолибдирки, душманларидан қасос олгай, тавба қилувчиларга эса Меҳрибондир. info
التفاسير:

external-link copy
105 : 26

كَذَّبَتۡ قَوۡمُ نُوحٍ ٱلۡمُرۡسَلِينَ

Нуҳ қавми Нуҳ алайҳиссаломни ёлғончига чиқариш билан ҳамма пайғамбарларни ёлғончига чиқардилар. info
التفاسير:

external-link copy
106 : 26

إِذۡ قَالَ لَهُمۡ أَخُوهُمۡ نُوحٌ أَلَا تَتَّقُونَ

Ўшанда уларга қондош биродарлари Нуҳ: "Аллоҳдан қўрқиб, Ундан бошқага ибодат қилишдан тийилмайсизларми?", деган эди. info
التفاسير:

external-link copy
107 : 26

إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ

Мен сизларга юборилган пайғамбарман. Мени сизларга Аллоҳ юборди. Ишончли пайғамбарман. Аллоҳ менга юборган ваҳийдан ошириб ҳам юбормайман, камайтириб ҳам. info
التفاسير:

external-link copy
108 : 26

فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ

Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ҳамда мен олиб келган фармон ва тақиқларга амал қилинглар. info
التفاسير:

external-link copy
109 : 26

وَمَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ

Сизларга Парвардигорим тарафидан етказган хабарим учун мукофот сўрамайман. Менга савоб бериш ҳамма махлуқотларнинг Парвардигори Аллоҳнинггина зиммасидадир. info
التفاسير:

external-link copy
110 : 26

فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ

Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ҳамда мен олиб келган фармон ва тақиқларга амал қилинглар. info
التفاسير:

external-link copy
111 : 26

۞ قَالُوٓاْ أَنُؤۡمِنُ لَكَ وَٱتَّبَعَكَ ٱلۡأَرۡذَلُونَ

Унга қавми шундай деди: "Эй Нуҳ, тобеларинг пасткаш, ялангоёқлар бўлиб турган бир пайтда биз сенга эргашармидик?! Уларнинг орасида биронта бообрўси бўлмаса?! info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• أهمية سلامة القلب من الأمراض كالحسد والرياء والعُجب.
Қалбнинг ҳасад, риё, кибр каби кирлардан пок бўлиши ўта муҳим. info

• تعليق المسؤولية عن الضلال على المضلين لا تنفع الضالين.
Адашганлар айбни адаштирганларга ағдарадилар. Лекин бу ишлари уларга фойда бермайди. info

• التكذيب برسول الله تكذيب بجميع الرسل.
Бир пайғамбарни ёлғончига чиқариш ҳамма пайғамбарларни ёлғончига чиқариш билан баробар. info

• حُسن التخلص في قصة إبراهيم من الاستطراد في ذكر القيامة ثم الرجوع إلى خاتمة القصة.
Иброҳим қиссасида олдин қиёмат тасвирланиб, ортидан қиссанинг якуни келяпти. Нақадар гўзал хулоса! info