ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
160 : 26

كَذَّبَتۡ قَوۡمُ لُوطٍ ٱلۡمُرۡسَلِينَ

Лут қавми ўзининг пайғамбари Лутни ёлғончига чиқариш билан ҳамма пайғамбарларни ёлғончига чиқарди. info
التفاسير:

external-link copy
161 : 26

إِذۡ قَالَ لَهُمۡ أَخُوهُمۡ لُوطٌ أَلَا تَتَّقُونَ

Ўшанда уларга қондош биродарлари Лут шундай деганди: "Аллоҳдан қўрқиб, У Зотга ширк келтиришдан тийилмайсизларми?" info
التفاسير:

external-link copy
162 : 26

إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ

Аллоҳ мени сизларга пайғамбар қилиб юборди. Мен ишончли пайғамбарман. Ўзимга келган ваҳийдан ошириб ҳам юбормайман, камайтириб ҳам. info
التفاسير:

external-link copy
163 : 26

فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ

Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ҳамда мен олиб келган фармон ва тақиқларга амал қилинглар. info
التفاسير:

external-link copy
164 : 26

وَمَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ

Бу ишим учун сизлардан бирон мукофот сўрамайман. Менга савоб бериш фақатгина ҳамма махлуқотларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳнинггина зиммасидадир. info
التفاسير:

external-link copy
165 : 26

أَتَأۡتُونَ ٱلذُّكۡرَانَ مِنَ ٱلۡعَٰلَمِينَ

Эркакларнинг орқаларига борасизларми? info
التفاسير:

external-link copy
166 : 26

وَتَذَرُونَ مَا خَلَقَ لَكُمۡ رَبُّكُم مِّنۡ أَزۡوَٰجِكُمۚ بَلۡ أَنتُمۡ قَوۡمٌ عَادُونَ

Шаҳватингизни қондириш учун Аллоҳ сизларга яратиб қўйган жуфтларингизга бормасдан-а? Йўқ! Сизлар бу манфур ишингиз билан Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан тажовуз қилган кимсалардирсиз. info
التفاسير:

external-link copy
167 : 26

قَالُواْ لَئِن لَّمۡ تَنتَهِ يَٰلُوطُ لَتَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡمُخۡرَجِينَ

Унга қавми деди: "Эй Лут, бизни бу ишдан қайтаришдан тийилмайдиган бўлсанг, сен ҳам, тарафдорларинг ҳам шаҳримиздан қувиласизлар. info
التفاسير:

external-link copy
168 : 26

قَالَ إِنِّي لِعَمَلِكُم مِّنَ ٱلۡقَالِينَ

Лут уларга деди: "Албатта мен бу қилаётган ишингизни ёмон кўрадиган, ундан нафратланадиган одамман". info
التفاسير:

external-link copy
169 : 26

رَبِّ نَجِّنِي وَأَهۡلِي مِمَّا يَعۡمَلُونَ

Парвардигорига дуо қилиб деди: "Парвардигорим, менга ва оиламга улар қилаётган манфур ишлар туфайли ёғилажак азобдан нажот бер". info
التفاسير:

external-link copy
170 : 26

فَنَجَّيۡنَٰهُ وَأَهۡلَهُۥٓ أَجۡمَعِينَ

Унинг дуосини ижобат айлаб, ўзига ҳам, аҳли оиласига ҳам, ҳаммаларига нажот бердик. info
التفاسير:

external-link copy
171 : 26

إِلَّا عَجُوزٗا فِي ٱلۡغَٰبِرِينَ

Фақат унинг хотинигина бундан мустасно. У кофир эди. Шунинг учун ҳалокатга учрайдиганлар сафидан жой олди. info
التفاسير:

external-link copy
172 : 26

ثُمَّ دَمَّرۡنَا ٱلۡأٓخَرِينَ

Лут ва унинг аҳли Садум шаҳридан чиқиб кетганларидан кейин қолган қавмини ҳам жуда қаттиқ ҳалокатга гирифтор қилдик. info
التفاسير:

external-link copy
173 : 26

وَأَمۡطَرۡنَا عَلَيۡهِم مَّطَرٗاۖ فَسَآءَ مَطَرُ ٱلۡمُنذَرِينَ

Уларнинг устига осмондан тош ёғдирдик. Лут уларни, шу ишларини тўхтатмасдан қилаверадиган бўлсалар, Аллоҳнинг азоби келишидан огоҳлантирган эди. Мана энди улар устига ёғаётган бу тошлар нақадар ёмон бало бўлди. info
التفاسير:

external-link copy
174 : 26

إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ

Қилган манфур ишлари туфайли Лут қавмининг устига ёққан бу балода ибрат олувчилар учун ибрат бордир. Уларнинг аксари мўмин бўлмагандилар. info
التفاسير:

external-link copy
175 : 26

وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ

Эй Пайғамбар, албатта, Парвардигорингиз душманларидан интиқом оладиган Азиз-Қудратлидир, тавба қилган бандаларига эса Меҳрибондир. info
التفاسير:

external-link copy
176 : 26

كَذَّبَ أَصۡحَٰبُ لۡـَٔيۡكَةِ ٱلۡمُرۡسَلِينَ

Мадян яқинидаги қалин дарахтзори бор шаҳарликлар ўз пайғамбарлари Шуайб алайҳиссаломни ёлғончига чиқариш билан, ҳамма пайғамбарларни ёлғончига чиқардилар. info
التفاسير:

external-link copy
177 : 26

إِذۡ قَالَ لَهُمۡ شُعَيۡبٌ أَلَا تَتَّقُونَ

Ўшанда уларга Шуайб шундай деганди: "Аллоҳдан қўрқиб, ширкни ташламайсизларми?" info
التفاسير:

external-link copy
178 : 26

إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ

Аллоҳ мени сизларга пайғамбар қилиб юборди. Мен ишончли пайғамбарман. Ўзимга келган ваҳийдан ошириб ҳам юбормайман, камайтириб ҳам. info
التفاسير:

external-link copy
179 : 26

فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ

Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ҳамда мен олиб келган фармон ва тақиқларга амал қилинглар. info
التفاسير:

external-link copy
180 : 26

وَمَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ

Бу ишим учун сизлардан бирон мукофот сўрамайман. Менга савоб бериш фақатгина ҳамма махлуқотларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳнинггина зиммасидадир. info
التفاسير:

external-link copy
181 : 26

۞ أَوۡفُواْ ٱلۡكَيۡلَ وَلَا تَكُونُواْ مِنَ ٱلۡمُخۡسِرِينَ

Одамларга нарса сотаётганингизда ўлчовни тўла қилинглар. Тарозидан, ўлчовдан уриб қоладиганлардан бўлманглар. info
التفاسير:

external-link copy
182 : 26

وَزِنُواْ بِٱلۡقِسۡطَاسِ ٱلۡمُسۡتَقِيمِ

Бошқаларга тортиб бераётганингизда тўғри тарози билан тортинглар. info
التفاسير:

external-link copy
183 : 26

وَلَا تَبۡخَسُواْ ٱلنَّاسَ أَشۡيَآءَهُمۡ وَلَا تَعۡثَوۡاْ فِي ٱلۡأَرۡضِ مُفۡسِدِينَ

Одамларга ҳақларини камайтириб берманглар ва гуноҳлар ила ер юзида бузғунчиликларни кўпайтирманглар. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• اللواط شذوذ عن الفطرة ومنكر عظيم.
Бачавозлик инсон табиатига тўғри келмайдиган манфур бир ишдир ва катта гуноҳдир. info

• من الابتلاء للداعية أن يكون أهل بيته من أصحاب الكفر أو المعاصي.
Даъватчи учун оила аъзоларидан бири кофир бўлишидек оғир синов борми? info

• العلاقات الأرضية ما لم يصحبها الإيمان، لا تنفع صاحبها إذا نزل العذاب.
Модомики, иймон бўлмас экан, бало ёғилган пайтда ерга хос ришталар, масалан, қариндошчилик фойда бермайди, асқотмайди. info

• وجوب وفاء الكيل وحرمة التَّطْفِيف.
Тўғри ўлчаб, тўғри тортиб бериш, тарозидан, ўлчовдан уриб қолмаслик вожиб амал. info