(Ушбу оятда Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг тўртта вазифалари ва битта сифатлари зикр қилинмоқда. Ҳа, Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом жоҳилият зулматларидаги нурли чироқдирлар. Турли зулматлар ичида йўлини топа олмай, уриниб-суриниб юрган кишиларни Исломнинг ёруғ йўлига бошловчи нурли чироқдирлар.)
(Бу ояти каримада ақди никоҳидан кейин эру хотинлик қилмай туриб, бўладиган талоқ ҳақида сўз кетмоқда. Бу ҳолат оз бўлса-да, ҳаётда учраб туради. Никоҳдан сўнг, қўл текизмай туриб, яъни эру хотин сифатида хилватда ёлғиз қолмай туриб талоқ қилса, келин идда ўтирмайди.)
(Ушбу ояти каримада ва бундан кейин келадиган икки оятда Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломга қандай аёлларнинг никоҳи дуруст экани ҳақида, у зот алайҳиссалоту вассалом билан турмуш қурган ва қурадиган аёлларга тегишли масалалар устида сўз юритилади. Ушбу оятда зикр қилинган уйланиш бобидаги — никоҳда тўрттадан ортиқ аёлни ушлаб туришни, мазкур тоифа аёлларга уйланишни, чўри тутишни, ўз нафсини ҳадя қилган хотинга маҳрсиз, гувоҳсиз уйланишни, эй Набий, сенга танглик бўлмаслиги учун қилдик.)