ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
64 : 12

قَالَ هَلۡ ءَامَنُكُمۡ عَلَيۡهِ إِلَّا كَمَآ أَمِنتُكُمۡ عَلَىٰٓ أَخِيهِ مِن قَبۡلُ فَٱللَّهُ خَيۡرٌ حَٰفِظٗاۖ وَهُوَ أَرۡحَمُ ٱلرَّٰحِمِينَ

Деди: «Уни сизларга илгари акасини ишониб топширганимдек, ишониб топширайми? Сақлагувчилик борасида Аллоҳ яхшироқдир. У меҳрибонларнинг меҳрибонроғидир». info
التفاسير:

external-link copy
65 : 12

وَلَمَّا فَتَحُواْ مَتَٰعَهُمۡ وَجَدُواْ بِضَٰعَتَهُمۡ رُدَّتۡ إِلَيۡهِمۡۖ قَالُواْ يَٰٓأَبَانَا مَا نَبۡغِيۖ هَٰذِهِۦ بِضَٰعَتُنَا رُدَّتۡ إِلَيۡنَاۖ وَنَمِيرُ أَهۡلَنَا وَنَحۡفَظُ أَخَانَا وَنَزۡدَادُ كَيۡلَ بَعِيرٖۖ ذَٰلِكَ كَيۡلٞ يَسِيرٞ

Юкларини очишгач, нарсалари ўзларига қайтарилганини кўрдилар. Дедилар: «Отажон, бундан ортиқ яна нима истаймиз? Нарсаларимиз ўзимизга қайтарилибди. Оиламизга озиқ-овқат келтирурмиз. Укамизни асраб-авайлаймиз. Яна бир туя юкни ортиқроқ олурмиз. Бу озгина нарсадир». info
التفاسير:

external-link copy
66 : 12

قَالَ لَنۡ أُرۡسِلَهُۥ مَعَكُمۡ حَتَّىٰ تُؤۡتُونِ مَوۡثِقٗا مِّنَ ٱللَّهِ لَتَأۡتُنَّنِي بِهِۦٓ إِلَّآ أَن يُحَاطَ بِكُمۡۖ فَلَمَّآ ءَاتَوۡهُ مَوۡثِقَهُمۡ قَالَ ٱللَّهُ عَلَىٰ مَا نَقُولُ وَكِيلٞ

Деди: «Уни албатта қайтариб олиб келишингиз ҳақида Аллоҳ номига онт ичмагунингизча уни сизлар билан бирга юбормайман. (Ҳалокатга) ўралиб қолишингиз бундан мустасно». Улар онт ичишгач, деди: «Айтаётган гапларимизга Аллоҳ Вакилдир». info
التفاسير:

external-link copy
67 : 12

وَقَالَ يَٰبَنِيَّ لَا تَدۡخُلُواْ مِنۢ بَابٖ وَٰحِدٖ وَٱدۡخُلُواْ مِنۡ أَبۡوَٰبٖ مُّتَفَرِّقَةٖۖ وَمَآ أُغۡنِي عَنكُم مِّنَ ٱللَّهِ مِن شَيۡءٍۖ إِنِ ٱلۡحُكۡمُ إِلَّا لِلَّهِۖ عَلَيۡهِ تَوَكَّلۡتُۖ وَعَلَيۡهِ فَلۡيَتَوَكَّلِ ٱلۡمُتَوَكِّلُونَ

Деди: «Эй ўғилларим, битта эшикдан кирманглар. Ҳар хил эшиклардан киринглар. Мен сизлардан Аллоҳнинг бирон ҳукмини қайтара олмайман. Ҳукм қилиш ёлғиз Аллоҳники. Унгагина таяндим. Таянадиганлар Унгагина таянсинлар». info
التفاسير:

external-link copy
68 : 12

وَلَمَّا دَخَلُواْ مِنۡ حَيۡثُ أَمَرَهُمۡ أَبُوهُم مَّا كَانَ يُغۡنِي عَنۡهُم مِّنَ ٱللَّهِ مِن شَيۡءٍ إِلَّا حَاجَةٗ فِي نَفۡسِ يَعۡقُوبَ قَضَىٰهَاۚ وَإِنَّهُۥ لَذُو عِلۡمٖ لِّمَا عَلَّمۡنَٰهُ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعۡلَمُونَ

Улар оталари буюрган тарафдан кирганларида ҳам бу ишлари Аллоҳ тарафидан бўлган бирон ишни қайтара олмас эди. Бу фақат Яъқубнинг кўнглидаги бир эҳтиёж эдики, ўшани амалга ошириб қўйганди, холос. Биз унга таълим берганимиз туфайли у билимдон эди. Лекин кўп одамлар билмайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
69 : 12

وَلَمَّا دَخَلُواْ عَلَىٰ يُوسُفَ ءَاوَىٰٓ إِلَيۡهِ أَخَاهُۖ قَالَ إِنِّيٓ أَنَا۠ أَخُوكَ فَلَا تَبۡتَئِسۡ بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ

Юсуфнинг олдига кирганларида у укасига ёнидан жой бериб: «Мен сенинг акангман. Уларнинг қилган ишларидан хафа бўлма», деди. info
التفاسير: