ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
44 : 12

قَالُوٓاْ أَضۡغَٰثُ أَحۡلَٰمٖۖ وَمَا نَحۡنُ بِتَأۡوِيلِ ٱلۡأَحۡلَٰمِ بِعَٰلِمِينَ

Дедилар: «Бу алоқ-чалоқ тушлар. Биз бундай тушларнинг таъбирини билгувчи эмасмиз». info
التفاسير:

external-link copy
45 : 12

وَقَالَ ٱلَّذِي نَجَا مِنۡهُمَا وَٱدَّكَرَ بَعۡدَ أُمَّةٍ أَنَا۠ أُنَبِّئُكُم بِتَأۡوِيلِهِۦ فَأَرۡسِلُونِ

Иккисидан нажот топгани бир муддатдан кейин эсига келиб: «Унинг таъбирини мен айтаман, мени юборинглар», деди. info
التفاسير:

external-link copy
46 : 12

يُوسُفُ أَيُّهَا ٱلصِّدِّيقُ أَفۡتِنَا فِي سَبۡعِ بَقَرَٰتٖ سِمَانٖ يَأۡكُلُهُنَّ سَبۡعٌ عِجَافٞ وَسَبۡعِ سُنۢبُلَٰتٍ خُضۡرٖ وَأُخَرَ يَابِسَٰتٖ لَّعَلِّيٓ أَرۡجِعُ إِلَى ٱلنَّاسِ لَعَلَّهُمۡ يَعۡلَمُونَ

Деди: «Юсуф, эй ростгўй йигит, етти ориқ сигирнинг етти семиз сигирни егани, етти яшил бошоқ ва шунча қуриганлари ҳақидаги (туш) таъбирини бизга айтиб бер. Шояд, одамларга қайтиб бориб (уларга айтсам) ва улар билсалар». info
التفاسير:

external-link copy
47 : 12

قَالَ تَزۡرَعُونَ سَبۡعَ سِنِينَ دَأَبٗا فَمَا حَصَدتُّمۡ فَذَرُوهُ فِي سُنۢبُلِهِۦٓ إِلَّا قَلِيلٗا مِّمَّا تَأۡكُلُونَ

Деди: «Кетма-кет етти йил дон экинглар. Ҳосилини бошоғида қолдиринглар. Ўзингиз ейдиган озгина қисми бундан мустасно». info
التفاسير:

external-link copy
48 : 12

ثُمَّ يَأۡتِي مِنۢ بَعۡدِ ذَٰلِكَ سَبۡعٞ شِدَادٞ يَأۡكُلۡنَ مَا قَدَّمۡتُمۡ لَهُنَّ إِلَّا قَلِيلٗا مِّمَّا تُحۡصِنُونَ

«Мана шундан кейин етти йил қаҳатчилик келиб, тайёрлаб қўйган ҳосилингизни ейди. Фақат озгина асраб қўйганингизгина қолади». info
التفاسير:

external-link copy
49 : 12

ثُمَّ يَأۡتِي مِنۢ بَعۡدِ ذَٰلِكَ عَامٞ فِيهِ يُغَاثُ ٱلنَّاسُ وَفِيهِ يَعۡصِرُونَ

Ўшандан кейин шундай йил келадики, унда одамлар учун сероб ёмғир ёғади ва (меваларни) сиқадилар. info
التفاسير:

external-link copy
50 : 12

وَقَالَ ٱلۡمَلِكُ ٱئۡتُونِي بِهِۦۖ فَلَمَّا جَآءَهُ ٱلرَّسُولُ قَالَ ٱرۡجِعۡ إِلَىٰ رَبِّكَ فَسۡـَٔلۡهُ مَا بَالُ ٱلنِّسۡوَةِ ٱلَّٰتِي قَطَّعۡنَ أَيۡدِيَهُنَّۚ إِنَّ رَبِّي بِكَيۡدِهِنَّ عَلِيمٞ

Подшоҳ: «Уни олдимга олиб келинглар», деди. Элчи унинг олдига келгач, у деди: «Хожангнинг ёнига қайтиб бориб, ундан қўлларини кесган аёллар аҳволи нима бўлганини сўра. Албатта, Парвардигорим уларнинг макрларини билгувчидир». info
التفاسير:

external-link copy
51 : 12

قَالَ مَا خَطۡبُكُنَّ إِذۡ رَٰوَدتُّنَّ يُوسُفَ عَن نَّفۡسِهِۦۚ قُلۡنَ حَٰشَ لِلَّهِ مَا عَلِمۡنَا عَلَيۡهِ مِن سُوٓءٖۚ قَالَتِ ٱمۡرَأَتُ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡـَٰٔنَ حَصۡحَصَ ٱلۡحَقُّ أَنَا۠ رَٰوَدتُّهُۥ عَن نَّفۡسِهِۦ وَإِنَّهُۥ لَمِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ

Деди: «Юсуфни йўлдан урмоқчи бўлган вақтингизда нима бўлган эди?» Дедилар: «Аллоҳ асрасин! Биз унда бирон ёмонликни кўрмаганмиз». Азизнинг хотини деди: «Энди ҳақиқат тантана қилди. Уни мен йўлдан урмоқчи бўлган эдим. У, шак-шубҳасиз, ростгўйлардандир». info
التفاسير:

external-link copy
52 : 12

ذَٰلِكَ لِيَعۡلَمَ أَنِّي لَمۡ أَخُنۡهُ بِٱلۡغَيۡبِ وَأَنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي كَيۡدَ ٱلۡخَآئِنِينَ

Бу (гапни айтишимнинг сабаби) мен унга йўқлигида хиёнат қилмаганимни билиб қўйиши учундир. Аллоҳ хоинларнинг макрига йўл бермас. info
التفاسير: