ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
87 : 12

يَٰبَنِيَّ ٱذۡهَبُواْ فَتَحَسَّسُواْ مِن يُوسُفَ وَأَخِيهِ وَلَا تَاْيۡـَٔسُواْ مِن رَّوۡحِ ٱللَّهِۖ إِنَّهُۥ لَا يَاْيۡـَٔسُ مِن رَّوۡحِ ٱللَّهِ إِلَّا ٱلۡقَوۡمُ ٱلۡكَٰفِرُونَ

Эй ўғилларим, боринглар, Юсуф ва унинг укасидан хабар олинглар. Аллоҳнинг раҳматидан умид узманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина умид узадилар. info
التفاسير:

external-link copy
88 : 12

فَلَمَّا دَخَلُواْ عَلَيۡهِ قَالُواْ يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡعَزِيزُ مَسَّنَا وَأَهۡلَنَا ٱلضُّرُّ وَجِئۡنَا بِبِضَٰعَةٖ مُّزۡجَىٰةٖ فَأَوۡفِ لَنَا ٱلۡكَيۡلَ وَتَصَدَّقۡ عَلَيۡنَآۖ إِنَّ ٱللَّهَ يَجۡزِي ٱلۡمُتَصَدِّقِينَ

Унинг олдига киришгач, дедилар: «Эй Азиз, биз ва оиламиз қурғоқчликка гирифтор бўлдик ва арзимаган молларни олиб келдик. Бизга ўлчовни тўла қилиб бер ва бизга садақа ҳам қил. Аллоҳ садақа қилгувчиларни мукофотлайди». info
التفاسير:

external-link copy
89 : 12

قَالَ هَلۡ عَلِمۡتُم مَّا فَعَلۡتُم بِيُوسُفَ وَأَخِيهِ إِذۡ أَنتُمۡ جَٰهِلُونَ

Деди: «Нодонлик пайтингизда Юсуф ва унинг укасига нималар қилганингизни билганмисиз?" info
التفاسير:

external-link copy
90 : 12

قَالُوٓاْ أَءِنَّكَ لَأَنتَ يُوسُفُۖ قَالَ أَنَا۠ يُوسُفُ وَهَٰذَآ أَخِيۖ قَدۡ مَنَّ ٱللَّهُ عَلَيۡنَآۖ إِنَّهُۥ مَن يَتَّقِ وَيَصۡبِرۡ فَإِنَّ ٱللَّهَ لَا يُضِيعُ أَجۡرَ ٱلۡمُحۡسِنِينَ

Дедилар: «Сен Юсуфмисан?» Деди: «Мен Юсуфман ва бу укам. Аллоҳ бизга фазлу марҳамат кўрсатди. Зеро, ким тақво ва сабр қилса, албатта, Аллоҳ яхшилик қилгувчиларнинг ажрини зое қилмас». info
التفاسير:

external-link copy
91 : 12

قَالُواْ تَٱللَّهِ لَقَدۡ ءَاثَرَكَ ٱللَّهُ عَلَيۡنَا وَإِن كُنَّا لَخَٰطِـِٔينَ

Дедилар: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сени биздан устун қилибди. Биз эса хатокорлардан бўлдик». info
التفاسير:

external-link copy
92 : 12

قَالَ لَا تَثۡرِيبَ عَلَيۡكُمُ ٱلۡيَوۡمَۖ يَغۡفِرُ ٱللَّهُ لَكُمۡۖ وَهُوَ أَرۡحَمُ ٱلرَّٰحِمِينَ

Деди: «Бугун сизларни айблаш йўқ. Аллоҳ сизларни мағфират қилур. У раҳмлилар Раҳмлироғидир». info
التفاسير:

external-link copy
93 : 12

ٱذۡهَبُواْ بِقَمِيصِي هَٰذَا فَأَلۡقُوهُ عَلَىٰ وَجۡهِ أَبِي يَأۡتِ بَصِيرٗا وَأۡتُونِي بِأَهۡلِكُمۡ أَجۡمَعِينَ

«Мана бу кўйлагимни олиб бориб, отамнинг юзига ташланглар, кўзи очилур. Кейин барчангиз оилангиз билан менинг олдимга келинглар». info
التفاسير:

external-link copy
94 : 12

وَلَمَّا فَصَلَتِ ٱلۡعِيرُ قَالَ أَبُوهُمۡ إِنِّي لَأَجِدُ رِيحَ يُوسُفَۖ لَوۡلَآ أَن تُفَنِّدُونِ

Карвон йўлга чиққач, оталари деди: «Мени ақлдан озган деманглар-у, мен Юсуфнинг бўйини туймоқдаман». info
التفاسير:

external-link copy
95 : 12

قَالُواْ تَٱللَّهِ إِنَّكَ لَفِي ضَلَٰلِكَ ٱلۡقَدِيمِ

Дедилар: «Аллоҳга қасамки, сен ҳали ҳам олдингидек адашишлигингдасан». info
التفاسير: