ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
79 : 12

قَالَ مَعَاذَ ٱللَّهِ أَن نَّأۡخُذَ إِلَّا مَن وَجَدۡنَا مَتَٰعَنَا عِندَهُۥٓ إِنَّآ إِذٗا لَّظَٰلِمُونَ

Деди: «Нарсамизни кимдан топиб олган бўлсак, ўшани олиб қоламиз. Ундан бошқани олиб қолишдан Аллоҳ асрасин. У ҳолда золимлар бўлиб қоламиз». info
التفاسير:

external-link copy
80 : 12

فَلَمَّا ٱسۡتَيۡـَٔسُواْ مِنۡهُ خَلَصُواْ نَجِيّٗاۖ قَالَ كَبِيرُهُمۡ أَلَمۡ تَعۡلَمُوٓاْ أَنَّ أَبَاكُمۡ قَدۡ أَخَذَ عَلَيۡكُم مَّوۡثِقٗا مِّنَ ٱللَّهِ وَمِن قَبۡلُ مَا فَرَّطتُمۡ فِي يُوسُفَۖ فَلَنۡ أَبۡرَحَ ٱلۡأَرۡضَ حَتَّىٰ يَأۡذَنَ لِيٓ أَبِيٓ أَوۡ يَحۡكُمَ ٱللَّهُ لِيۖ وَهُوَ خَيۡرُ ٱلۡحَٰكِمِينَ

Ундан умидлари узилгач, яширинча маслаҳатлашдилар. Катталари деди: «Отангиз сизлардан Аллоҳни ўртага қўйиб аҳд олганини билмайсизларми? Олдинроқ Юсуф борасида ҳам хатога йўл қўйган эдингизлар. Энди мен то отам рухсат бермагунича ёки Аллоҳ менга Ўз ҳукмини чиқармагунича бу ерни тарк этмайман. У ҳукм қилгувчиларнинг энг яхшисидир». info
التفاسير:

external-link copy
81 : 12

ٱرۡجِعُوٓاْ إِلَىٰٓ أَبِيكُمۡ فَقُولُواْ يَٰٓأَبَانَآ إِنَّ ٱبۡنَكَ سَرَقَ وَمَا شَهِدۡنَآ إِلَّا بِمَا عَلِمۡنَا وَمَا كُنَّا لِلۡغَيۡبِ حَٰفِظِينَ

Отангиз олдига қайтиб, шундай денглар: «Отажон, ўғлинг ўғрилик қилди. Биз фақат билган нарсамизга гувоҳлик беряпмиз. Биз ғайбни билмаган эдик. info
التفاسير:

external-link copy
82 : 12

وَسۡـَٔلِ ٱلۡقَرۡيَةَ ٱلَّتِي كُنَّا فِيهَا وَٱلۡعِيرَ ٱلَّتِيٓ أَقۡبَلۡنَا فِيهَاۖ وَإِنَّا لَصَٰدِقُونَ

Биз бориб келган шаҳардан ва биз билан келган карвондан сўра. Биз аниқ рост гапиряпмиз». info
التفاسير:

external-link copy
83 : 12

قَالَ بَلۡ سَوَّلَتۡ لَكُمۡ أَنفُسُكُمۡ أَمۡرٗاۖ فَصَبۡرٞ جَمِيلٌۖ عَسَى ٱللَّهُ أَن يَأۡتِيَنِي بِهِمۡ جَمِيعًاۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلۡعَلِيمُ ٱلۡحَكِيمُ

Деди: «Аксинча! Сизларга ҳавойи нафсингиз ишни бўяб кўрсатган. Энди (менга) чиройли сабр (қилишдан бошқа чора қолмади). Шоядки, Аллоҳ уларнинг ҳаммасини бағримга қайтарса. Албатта, У Билгувчи ва Ҳаким Зотдир». info
التفاسير:

external-link copy
84 : 12

وَتَوَلَّىٰ عَنۡهُمۡ وَقَالَ يَٰٓأَسَفَىٰ عَلَىٰ يُوسُفَ وَٱبۡيَضَّتۡ عَيۡنَاهُ مِنَ ٱلۡحُزۡنِ فَهُوَ كَظِيمٞ

Улардан юз ўгириб: «Оҳ, бечора Юсуф!» - деди. Хафаликдан кўзлари оқарди (кўр бўлиб қолди). У дардини ичига ютувчидир. info
التفاسير:

external-link copy
85 : 12

قَالُواْ تَٱللَّهِ تَفۡتَؤُاْ تَذۡكُرُ يُوسُفَ حَتَّىٰ تَكُونَ حَرَضًا أَوۡ تَكُونَ مِنَ ٱلۡهَٰلِكِينَ

Дедилар: «Аллоҳга қасамки, ўлим ёқасига боргунингча ёки ҳалок бўлгунингча Юсуфни эслайверасан». info
التفاسير:

external-link copy
86 : 12

قَالَ إِنَّمَآ أَشۡكُواْ بَثِّي وَحُزۡنِيٓ إِلَى ٱللَّهِ وَأَعۡلَمُ مِنَ ٱللَّهِ مَا لَا تَعۡلَمُونَ

Деди: «Ғаму қайғуларимдан ёлғиз Аллоҳга шикоят қиламан. Аллоҳ ҳақида сизлар билмаган нарсаларни биламан». info
التفاسير: