Эй Пайғамбар, сиздан рухсат сўраган ўша мунофиқлар сиз чақираётган иш енгил сафар ва осонгина қўлга киритиладиган ўлжа бўлганида, сизга эргашган бўлардилар. Лекин уларга масофа узоқ бўлиб кўринди-да, жиҳодга чиқмай қўя қолдилар. Ҳали улар қайтган пайтингизда: "Қодир бўлганимизда биз ҳам жиҳодга чиққан бўлардик", деб қасам ҳам ичадилар. Бу билан ўзларини ўзлари ҳалокат чоҳига отиб, Аллоҳнинг азобига тутиб берадилар. Аллоҳ уларнинг даъволари ҳам, қасамлари ҳам ёлғон эканини жуда яхши билади.
Эй Пайғамбар, молу жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдан қолиш учун сиздан изн сўраш Аллоҳга ва Қиёмат кунига чин дилдан иймон келтирган мўминлар иши эмас. Улар бундай чақириқларга ҳар доим шай турадилар ва молу жонлари билан курашадилар. Аллоҳ фақат ўта муҳим узри бўлсагина изн сўрайдиган тақводорларни Билгувчи Зотдир.
Эй Пайғамбар, сиздан жиҳоддан қолиш учун изн сўрайдиганлар Аллоҳга ҳам, Қиёмат кунига ҳам иймон келтирмайдиган мунофиқлардир. Улар Аллоҳнинг дини ҳақида шубҳаланадилар ва мана шу шубҳаларида ҳақни топа олмай, иккиланиб юраверадилар.
Уларнинг Аллоҳ йўлида жиҳодга чиқиш даъволари рост бўлганида унга тайёргарлик кўриб қўйган бўлардилар. Лекин Аллоҳ уларнинг чиқишларини ёқтирмади ва уларга бу ишни оғир қилиб кўрсатди. Шу билан уйларида ўтиришни маъқул кўрдилар.
Мунофиқларнинг сизлар билан бирга чиқмагани яхши бўлди. Чунки улар сизлар билан чиққанларида сизларга панд бериб, шубҳа оралатишга уринардилар. Турли бўлмағур гапларни тарқатиб, сафингизни пароканда қилмоқчи бўлардилар. Эй мўминлар, орангизда уларнинг ёлғонларига қулоқ солиб, ўшани тарқатадиганлар ҳам топиларди. Шу билан ўзаро ихтилоф, бўлиниш юзага келарди. Аллоҳ мунофиқларнинг шак-шубҳа оралатишга уринадиган золимларини Билгувчи Зотдир.
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• وجوب الجهاد بالنفس والمال كلما دعت الحاجة.
Эҳтиёж туғилганда молу жон билан жиҳод қилиш вожиб.
• الأيمان الكاذبة توجب الهلاك.
Ёлғон қасамлар ҳалокатга олиб боради.
• وجوب الاحتراز من العجلة، ووجوب التثبت والتأني، وترك الاغترار بظواهر الأمور، والمبالغة في التفحص والتريث.
Шошқалоқлик қилмасдан, ташқи кўринишларга алданмасдан, обдан текшириб, оғир-босиқлик ва барқарорлик билан иш юритмоқ лозим.
• من عناية الله بالمؤمنين تثبيطه المنافقين ومنعهم من الخروج مع عباده المؤمنين، رحمة بالمؤمنين ولطفًا من أن يداخلهم من لا ينفعهم بل يضرهم.
Мунофиқларга жиҳодни оғир кўрсатиб, уларнинг жангга чиқишларига йўл қўймаслиги Аллоҳ таолонинг мўминларга берган эътибори, раҳмати ва лутфидандир. Чунки уларнинг фойдасидан зарари кўпроқ тегарди.