Эй Пайғамбар, кофирларга қарши қилич билан, мунофиқларга қарши тил-ҳужжат билан курашинг ва ҳар иккисига қаттиққўл бўлинг! Чунки улар шунга лойиқ. Қиёмат куни уларнинг жойлари жаҳаннамдир! Нақадар ёмон оқибат бу!
Мунофиқлар сизни ҳақорат қилиб, айблаб айтган гапларини айтмадик, дея ёлғон қасам ичадилар. Ҳолбуки, кофирга айлантирадиган сўзни аниқ айтиб, олдин мусулмонлигини изҳор қилган бўлсалар, кейин кофирлигини ҳам ошкор қилгандилар ҳамда ўзлари етолмаган нарсага, яъни, Пайғамбар алайҳиссаломни ўлдиришга қасд қилгандилар. Бу билан улар инкор қилиб бўлмас фактни инкор қилмоқдалар. Яъни, уларни Аллоҳ Ўз фазлу карами ила Пайғамбарига ато этган ўлжалар билан бой қилганди. Улар эса худди шу сабабли Аллоҳ ва Пайғамбарини ёмон кўрдилар. Энди мунофиқликларидан тавба қилсалар, ўзлари учун яхши бўлур. Юз ўгирсалар, Аллоҳ уларни шу дунёда ҳам, охиратда ҳам жуда қаттиқ азоблайди. Бу дунёда ўлдириладилар, асир олинадилар, охиратда эса дўзах чоҳига қулайдилар. Уларни азобдан қутқарадиган, ҳимоя қиладиган бирон дўст ва ёрдамчи топилмас.
Мунофиқлар орасида: «Агар Аллоҳ бизга Ўз фазлу карамидан ато этса, албатта муҳтожларга садақалар берурмиз ва яхши аммаллар қилиб, солиҳлардан бўлурмиз», деб Аллоҳга аҳд-паймон берадиган кимсалар ҳам бор.
Аллоҳ уларнинг қалбларидаги мунофиқликни то Қиёмат кунига қадар барқарор қилиб қўйди. Бу Аллоҳга берган аҳдларига вафо қилмаганлари ва ёлғон гапирганлари учун берилган жазо эди.
Мунофиқлар Аллоҳ уларнинг яширин гапларини ҳам, ҳийла-найрангларини ҳам билишини ва Аллоҳ ғайбларни ҳам аниқ Билгувчи эканини, уларнинг бирон иши У Зотдан яширин бўла олмаслигини ҳамда яқинда амалларига яраша жазо олишларини билмасмидилар?!
Айрим мўминлар кўп садақа қилишни истайдилар-у, лекин қодир бўлмайдилар. Улар оз бўлса ҳам қўлларидан келганича, топганича берадилар. Мунофиқлар уларнинг устидан кулишиб: "Шу берганинг нима ҳам бўларди?", деб масхара қиладилар. Мўминларни масхара қилган бундай мунофиқларни Аллоҳ масхара қилур ва улар учун аламли азоб бордир.
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• وجوب جهاد الكفار والمنافقين، فجهاد الكفار باليد وسائر أنواع الأسلحة الحربية، وجهاد المنافقين بالحجة واللسان.
Кофирлар ва мунофиқларга қарши жиҳод қилиш вожибдир. Кофирларга қарши жанг қилиш қўл ва ҳарбий қуроллар билан бўлса, мунофиқларга қарши кураш тил ва ҳужжатлар билан бўлади.
• المنافقون من شرّ الناس؛ لأنهم غادرون يقابلون الإحسان بالإساءة.
Энг ёмон одамлар мунофиқлардир. Чунки улар яхшиликка ёмонлик билан жавоб берувчи хоинлардир.
• في الآيات دلالة على أن نقض العهد وإخلاف الوعد يورث النفاق، فيجب على المسلم أن يبالغ في الاحتراز عنه.
Оятларда аҳдни бузиш ва ваъдага вафо қилмаслик мунофиқликни келтириб чиқаришига далил бор. Шундай экан, бу борада мусулмон киши ўта эҳтиёт бўлмоғи лозим.
• في الآيات ثناء على قوة البدن والعمل، وأنها تقوم مقام المال، وهذا أصل عظيم في اعتبار أصول الثروة العامة والتنويه بشأن العامل.
Оятларда жисмоний куч ва ҳаракат олқишланиб, шу икки омил мол-давлат ўрнини боса олиши таъкидланяпти. Бу бойликнинг умумий негизларига эътибор қаратишда ва ишчи шаънини улуғлашда буюк асосдир.