Bản dịch ý nghĩa nội dung Qur'an - 简易古兰经经注乌兹别克语版

Нозиъот

Trong những ý nghĩa của chương Kinh:
التذكير بالله واليوم الآخر.
Аллоҳни ва охират кунини эслатиш. info

external-link copy
1 : 79

وَٱلنَّٰزِعَٰتِ غَرۡقٗا

Аллоҳ Таоло кофирларнинг жонларини шиддат ва қаҳр билан суғуриб оладиган фаришталар номига қасам ичди. info
التفاسير:

external-link copy
2 : 79

وَٱلنَّٰشِطَٰتِ نَشۡطٗا

Мўминларнинг жонларини осонгина, енгиллик билан тортиб оладиган фаришталар номига қасам ичди. info
التفاسير:

external-link copy
3 : 79

وَٱلسَّٰبِحَٰتِ سَبۡحٗا

Аллоҳнинг амри билан осмондан ергача сузиб келадиган фаришталар номига қасам ичди. info
التفاسير:

external-link copy
4 : 79

فَٱلسَّٰبِقَٰتِ سَبۡقٗا

Аллоҳнинг буйруғини бажаришда бир-биридан илгарилаб кетадиган фаришталар номига қасам ичди. info
التفاسير:

external-link copy
5 : 79

فَٱلۡمُدَبِّرَٰتِ أَمۡرٗا

Аллоҳнинг тақдир ишларига доир буйруқларини бажарадиган фаришталар номига қасам ичди. Бандаларнинг ишларига масъул фаришталар ана шулар жумласидандир. Аллоҳ шулар номига қасам ичиб, бандаларини ҳисобга тутиш ҳамда қилган амалларига яраша жазо ёки мукофотларини бериш учун уларни қайта тирилтиришини айтди. info
التفاسير:

external-link copy
6 : 79

يَوۡمَ تَرۡجُفُ ٱلرَّاجِفَةُ

Сур биринчи марта чалиниб, ер титраган кунда. info
التفاسير:

external-link copy
7 : 79

تَتۡبَعُهَا ٱلرَّادِفَةُ

Сурнинг дастлабки чалиниши ортидан иккинчи чалиниши келганда. info
التفاسير:

external-link copy
8 : 79

قُلُوبٞ يَوۡمَئِذٖ وَاجِفَةٌ

У кунда кофирлар ва фосиқларнинг қалблари қўрқувдан титраб туради. info
التفاسير:

external-link copy
9 : 79

أَبۡصَٰرُهَا خَٰشِعَةٞ

Уларнинг кўзларида хорлик асари намоён бўлади. info
التفاسير:

external-link copy
10 : 79

يَقُولُونَ أَءِنَّا لَمَرۡدُودُونَ فِي ٱلۡحَافِرَةِ

Дейдилар: "Ўлганимиздан кейин яна ҳаётга қайтариламизми?". info
التفاسير:

external-link copy
11 : 79

أَءِذَا كُنَّا عِظَٰمٗا نَّخِرَةٗ

Суякларимиз чириб йўқ бўлиб кетгандан кейин-а?! info
التفاسير:

external-link copy
12 : 79

قَالُواْ تِلۡكَ إِذٗا كَرَّةٌ خَاسِرَةٞ

Дейдилар: "Агар қайта тирилсак, бу қайтиш зиёнли қайтиш бўлади. Қайтадиган одамни мағлуб этадиган ва хафа қиладиган қайтиш". info
التفاسير:

external-link copy
13 : 79

فَإِنَّمَا هِيَ زَجۡرَةٞ وَٰحِدَةٞ

Қайта тирилиш иши жудаям осон, яъни, у Сур чалишга масъул фариштанинг бир қичқириғидир, холос. info
التفاسير:

external-link copy
14 : 79

فَإِذَا هُم بِٱلسَّاهِرَةِ

Ер қаърида ўлик бўлиб ётганлар бирданига ер юзига тирик бўлиб чиқиб қоладилар. info
التفاسير:

external-link copy
15 : 79

هَلۡ أَتَىٰكَ حَدِيثُ مُوسَىٰٓ

Эй Пайғамбар, сизга Мусонинг Парвардигори билан ва душмани Фиръавн билан бўлган ҳодиса ҳақидаги хабар келдими? info
التفاسير:

external-link copy
16 : 79

إِذۡ نَادَىٰهُ رَبُّهُۥ بِٱلۡوَادِ ٱلۡمُقَدَّسِ طُوًى

Ўшанда Пок Парвардигори унга Муқаддас Туво водийсида (ҳақиқий) нидо қилган эди. info
التفاسير:
Trong những bài học trích được của các câu Kinh trên trang này:
• التقوى سبب دخول الجنة.
Тақво жаннатга олиб боради. info

• تذكر أهوال القيامة دافع للعمل الصالح.
Қиёмат даҳшатларини эслаш солиҳ амаллар қилишга ундайди. info

• قبض روح الكافر بشدّة وعنف، وقبض روح المؤمن برفق ولين.
Оятлар кофирнинг жони шафқатсиз ва қўполлик билан олиниши, мўминнинг жони эса юмшоқлик ва мулойимлик билан олиниши ҳақида сўзлаяпти. info

external-link copy
17 : 79

ٱذۡهَبۡ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ إِنَّهُۥ طَغَىٰ

Унга деди: "Фиръавннинг олдига бор. Чунки у зулму кибр борасида ҳаддидан ошди". info
التفاسير:

external-link copy
18 : 79

فَقُلۡ هَل لَّكَ إِلَىٰٓ أَن تَزَكَّىٰ

Унга: "Эй Фиръавн, куфр ва маъсиятдан покланишни истайсанми", деб айт. info
التفاسير:

external-link copy
19 : 79

وَأَهۡدِيَكَ إِلَىٰ رَبِّكَ فَتَخۡشَىٰ

Сени яратган ва ризқлантирган Парвардигоринг сари бошласам, бас сен Ундан қўрқсанг, Уни рози қиладиган амалларни қилсанг ва ғазаблантирадиган ишлардан тийилсанг. info
التفاسير:

external-link copy
20 : 79

فَأَرَىٰهُ ٱلۡأٓيَةَ ٱلۡكُبۡرَىٰ

Кейин Мусо алайҳиссалом унга ўзининг Аллоҳ томонидан юборилган пайғамбар эканига далолат қиладиган улкан мўъжиза кўрсатди. Бу қўл ва асо мўъжизаларидир. info
التفاسير:

external-link copy
21 : 79

فَكَذَّبَ وَعَصَىٰ

Фиръавн эса боягидек бу аломатни ёлғонга чиқариб тураверди ва Мусо алайҳиссалом етказган буйруқларга осийлик қилди. info
التفاسير:

external-link copy
22 : 79

ثُمَّ أَدۡبَرَ يَسۡعَىٰ

Кейин Мусо алайҳиссалом олиб келган хабарга иймон келтиришдан юз ўгириб, Аллоҳга исён қилди ва ҳаққа қарши курашди. info
التفاسير:

external-link copy
23 : 79

فَحَشَرَ فَنَادَىٰ

Қавмини ва тобеларини йиғиб, Мусо алайҳиссаломдан ғолиб бўлишга уринди ва деди: info
التفاسير:

external-link copy
24 : 79

فَقَالَ أَنَا۠ رَبُّكُمُ ٱلۡأَعۡلَىٰ

"Мен сизларнинг энг буюк Парвардигорингиздирман, мендан бошқага итоат қилманглар", деди. info
التفاسير:

external-link copy
25 : 79

فَأَخَذَهُ ٱللَّهُ نَكَالَ ٱلۡأٓخِرَةِ وَٱلۡأُولَىٰٓ

Аллоҳ таоло уни жазолаб, бу дунёда денгизга ғарқ этди, охиратда эса шиддатли азобга гирифтор қилди. info
التفاسير:

external-link copy
26 : 79

إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَعِبۡرَةٗ لِّمَن يَخۡشَىٰٓ

Фиръавнни бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам жазолашимизда Аллоҳдан қўрқувчи кишилар учун ибрат бордир. Насиҳат тақводорларгагина кор қилур. info
التفاسير:

external-link copy
27 : 79

ءَأَنتُمۡ أَشَدُّ خَلۡقًا أَمِ ٱلسَّمَآءُۚ بَنَىٰهَا

Эй қайта тирилишни ёлғонга чиқарувчи каззоблар, Аллоҳ учун сизларни яратиш қийинроқми ёки осмонними?! Осмонки, уни Аллоҳ бино қилди. info
التفاسير:

external-link copy
28 : 79

رَفَعَ سَمۡكَهَا فَسَوَّىٰهَا

Осмоннинг юқори кўринишини баланд ва мукаммал қилди. Унда на бир туйнук, на бир ковак ва на бир нуқсон бордир. info
التفاسير:

external-link copy
29 : 79

وَأَغۡطَشَ لَيۡلَهَا وَأَخۡرَجَ ضُحَىٰهَا

Қуёш ботганидан кейин тунини қоронғу қилган бўлса, қуёш чиқиши билан уни яна ёруғ айлади. info
التفاسير:

external-link copy
30 : 79

وَٱلۡأَرۡضَ بَعۡدَ ذَٰلِكَ دَحَىٰهَآ

Осмонни яратгандан кейин ерни ёйиб, текислади ва унинг ичига фойдали нарсаларни жойлади. info
التفاسير:

external-link copy
31 : 79

أَخۡرَجَ مِنۡهَا مَآءَهَا وَمَرۡعَىٰهَا

Ундан оқувчи булоқлар кўринишида сувларни чиқарди ва ҳайвонлар ўтлаб юрадиган ўсимликларни ўстирди. info
التفاسير:

external-link copy
32 : 79

وَٱلۡجِبَالَ أَرۡسَىٰهَا

Ер қимирлаб кетмаслиги учун унинг устига тоғларни ўрнаштирди. info
التفاسير:

external-link copy
33 : 79

مَتَٰعٗا لَّكُمۡ وَلِأَنۡعَٰمِكُمۡ

Эй одамлар, буларнинг ҳаммаси сизлар ва чорва ҳайвонларингиз манфаати учундир. Буларнинг барчасини яратган Аллоҳ уларни янгитдан - яна қайта яратишга ожизлик қилмайди. info
التفاسير:

external-link copy
34 : 79

فَإِذَا جَآءَتِ ٱلطَّآمَّةُ ٱلۡكُبۡرَىٰ

Сур иккинчи марта чалинганида ўзининг даҳшати билан ҳамма нарсани қамраб олади ва Қиёмат қоим бўлади. info
التفاسير:

external-link copy
35 : 79

يَوۡمَ يَتَذَكَّرُ ٱلۡإِنسَٰنُ مَا سَعَىٰ

Ўша кунда инсон олдин қилиб ўтган яхши-ёмон амалларини эслайди. info
التفاسير:

external-link copy
36 : 79

وَبُرِّزَتِ ٱلۡجَحِيمُ لِمَن يَرَىٰ

Жаҳаннам кўриш имкони бор кишиларга очиқ кўрсатилади. info
التفاسير:

external-link copy
37 : 79

فَأَمَّا مَن طَغَىٰ

Ўшанда кимки залолатга муккасидан кетган бўлса, info
التفاسير:

external-link copy
38 : 79

وَءَاثَرَ ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا

Дунёнинг фоний ҳаётини охиратнинг боқий ҳаётидан устун қўйган бўлса, info
التفاسير:

external-link copy
39 : 79

فَإِنَّ ٱلۡجَحِيمَ هِيَ ٱلۡمَأۡوَىٰ

Бас, унинг борадиган маскани жаҳаннамдан бошқа нарса бўлмас. info
التفاسير:

external-link copy
40 : 79

وَأَمَّا مَنۡ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِۦ وَنَهَى ٱلنَّفۡسَ عَنِ ٱلۡهَوَىٰ

Ким Парвардигорининг ҳузурида туришдан қўрқиб, ўзи хоҳлаб турган бўлса-да, У Зот тақиқлаган нарсалардан нафсини тия олган бўлса, унинг борар жойи жаннатдир. info
التفاسير:

external-link copy
41 : 79

فَإِنَّ ٱلۡجَنَّةَ هِيَ ٱلۡمَأۡوَىٰ

Ким Парвардигорининг ҳузурида туришдан қўрқиб, ўзи хоҳлаб турган бўлса-да, У Зот тақиқлаган нарсалардан нафсини тия олган бўлса, унинг борар жойи жаннатдир. info
التفاسير:

external-link copy
42 : 79

يَسۡـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلسَّاعَةِ أَيَّانَ مُرۡسَىٰهَا

Эй Пайғамбар, анави қайта тирилишни ёлғонга чиқараётган каззоблар сиздан: "Қиёмат қачон бўлади?", деб сўрайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
43 : 79

فِيمَ أَنتَ مِن ذِكۡرَىٰهَآ

Сизда маълумот бўлса экан, уларга айтиб берсангиз. Бу сизнинг вазифангиз эмас. Сизнинг вазифангиз охират учун тайёргарлик кўришдир. info
التفاسير:

external-link copy
44 : 79

إِلَىٰ رَبِّكَ مُنتَهَىٰهَآ

Қиёмат илми ёлғиз Парвардигорингизга бориб тақалади. info
التفاسير:

external-link copy
45 : 79

إِنَّمَآ أَنتَ مُنذِرُ مَن يَخۡشَىٰهَا

Сиз Қиёматдан қўрқадиган одамларни огоҳлантирувчисиз, холос. Зеро, огоҳлантириш фақат ўшаларгагина кор қилур. info
التفاسير:

external-link copy
46 : 79

كَأَنَّهُمۡ يَوۡمَ يَرَوۡنَهَا لَمۡ يَلۡبَثُوٓاْ إِلَّا عَشِيَّةً أَوۡ ضُحَىٰهَا

Улар Қиёматни очиқ-ойдин кўрган кунларида худди ҳаёти дунёда яшамагандек, магар Пешиндан сўнг ёки чошгоҳ пайтида тургандек бўлиб қолурлар! info
التفاسير:
Trong những bài học trích được của các câu Kinh trên trang này:
• وجوب الرفق عند خطاب المدعوّ.
Даъват қилинаётган одамларга хитоб қилишда мулойимликнинг зарурлиги. info

• الخوف من الله وكفّ النفس عن الهوى من أسباب دخول الجنة.
Аллоҳдан қўрқиш ва нафсини ҳою ҳаваслардан тия билиш жаннатга кириш сабабларидандир. info

• علم الساعة من الغيب الذي لا يعلمه إلا الله.
Қиёматнинг қачонлиги Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайдиган ғайб илмидандир. info

• بيان الله لتفاصيل خلق السماء والأرض.
Оятларда Аллоҳ осмон ва ернинг яратилиш тафсилотларини баён қилди. info