Bản dịch ý nghĩa nội dung Qur'an - 简易古兰经经注乌兹别克语版

external-link copy
42 : 4

يَوۡمَئِذٖ يَوَدُّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ وَعَصَوُاْ ٱلرَّسُولَ لَوۡ تُسَوَّىٰ بِهِمُ ٱلۡأَرۡضُ وَلَا يَكۡتُمُونَ ٱللَّهَ حَدِيثٗا

Ўша даҳшатли кунда Аллоҳга куфр келтириб, пайғамбарига осийлик қилганлар тупроққа айланиб, ер билан битта бўлиб кетишни орзу қилиб қоладилар. Аллоҳдан биронта ҳам қилган ишларини яширолмайдилар. Чунки Аллоҳ уларнинг тилларини муҳрлаб қўяди ва улар гапира олмайдилар. Аллоҳнинг изни билан аъзоларининг ўзлари уларга қарши гувоҳлик беради. info
التفاسير:
Trong những bài học trích được của các câu Kinh trên trang này:
• من كمال عدله تعالى وتمام رحمته أنه لا يظلم عباده شيئًا مهما كان قليلًا، ويتفضل عليهم بمضاعفة حسناتهم.
Аллоҳ шу қадар одил ва Меҳрибонки, бандаларига заррача зулм қилмайди. Яхшиликларининг савобини эса кўпайтириб беради. info

• من شدة هول يوم القيامة وعظم ما ينتظر الكافر يتمنى أن يكون ترابًا.
Қиёмат куни ва ундаги кофирни қарши оладиган азоб шу қадар даҳшатлики, у ҳатто тупроқ бўлганимда қанийди, деб қолади. info

• الجنابة تمنع من الصلاة والبقاء في المسجد، ولا بأس من المرور به دون مُكْث فيه.
Жунуб бўлган кишига намоз ўқиш ва масжидда узоқ туриш ман қилинади. Йўл-йўлакай ўтиб (масжиднинг у ёғидан кириб, бу ёғидан чиқиб) кетаётган бўлса, ҳечқиси йўқ. info

• تيسير الله على عباده بمشروعية التيمم عند فقد الماء أو عدم القدرة على استعماله.
Сув йўқлигида ёки уни ишлатиш имкони бўлмаганда таяммум қилишни шариатлаштириш билан Аллоҳ таоло бандаларига қулайлик яратиб берди. info