Bản dịch ý nghĩa nội dung Qur'an - 简易古兰经经注乌兹别克语版

external-link copy
66 : 11

فَلَمَّا جَآءَ أَمۡرُنَا نَجَّيۡنَا صَٰلِحٗا وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مَعَهُۥ بِرَحۡمَةٖ مِّنَّا وَمِنۡ خِزۡيِ يَوۡمِئِذٍۚ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ ٱلۡقَوِيُّ ٱلۡعَزِيزُ

Уларни ҳалок қилиш ҳақидаги фармонимиз келгач, Солиҳ ва у билан бирга бўлган мўминларга Ўз тарафимиздан бўлган бир раҳмат ила нажот бердик ва уларни ўша куннинг хорлиги, шармандалигидан асрадик. Албатта, Парвардигорингиз кучли ва ғолиб Зотдирки, ҳеч кимса Ундан ғолиб бўла олмас. Ҳақни тан олмаган умматларни ҳалок этиши ана шу ғолиблигининг бир кўринишидир. info
التفاسير:
Trong những bài học trích được của các câu Kinh trên trang này:
• عناد واستكبار المشركين حيث لم يؤمنوا بآية صالح عليه السلام وهي من أعظم الآيات.
Мушриклар шу қадар мутакаббир ва саркаш эдиларки, ҳатто Солиҳ алайҳиссаломнинг мўъжизасига ҳам иймон келтирмадилар. Ҳолбуки, у энг катта мўъжиза эди. info

• استحباب تبشير المؤمن بما هو خير له.
Мўминга бир яхшилик ҳақида хушхабар бериш мустаҳаб. info

• مشروعية السلام لمن دخل على غيره، ووجوب الرد.
Бировнинг ёнига кирганда салом бериш шариатдандир. Саломга алик олиш эса вожиб. info

• وجوب إكرام الضيف.
Меҳмоннинг ҳурматини жойига қўйиш вожиб. info