Bản dịch ý nghĩa nội dung Qur'an - 乌兹别克语翻译 - 阿俩印丁·曼苏尔

external-link copy
138 : 2

صِبۡغَةَ ٱللَّهِ وَمَنۡ أَحۡسَنُ مِنَ ٱللَّهِ صِبۡغَةٗۖ وَنَحۡنُ لَهُۥ عَٰبِدُونَ

138. Аллоҳнинг ранги-ла (рангинмиз). Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ранг бергувчи борми? Бизлар Унгагина ибодат қилгувчилармиз. info

И з о ҳ. Бу оятдаги Аллоҳнинг рангидан мурод Аллоҳнинг динидир. Зеро, худди кийимнинг устида ранги кўрингани каби мўмин-мусулмонларда ҳам дин аломатлари кўриниб туради.

التفاسير: