Bản dịch ý nghĩa nội dung Qur'an - 乌兹别克语翻译 - 阿俩印丁·曼苏尔

external-link copy
13 : 12

قَالَ إِنِّي لَيَحۡزُنُنِيٓ أَن تَذۡهَبُواْ بِهِۦ وَأَخَافُ أَن يَأۡكُلَهُ ٱلذِّئۡبُ وَأَنتُمۡ عَنۡهُ غَٰفِلُونَ

13. (Яъқуб) деди: «Уни олиб кетишларингиз мени маҳзун қилур. Мен, сизлар ғафлатда қолиб, уни бўри еб кетишидан қўрқурман». info

И з о ҳ. Нақл қилишларича, Яъқуб пайғамбар Юсуфга шу қадар меҳр қўйган эдиларки, ундан бирон лаҳза бўлсин, ажралишга тоқат қила олмас эдилар. Юқоридаги оятда мазкур бўлган сўзлари билан у зот, бир томондан, ўғилларига узр айтган бўлсалар, иккинчи томондан ўзлари сезмаган ҳолда, уларнинг шум ниятларига баҳона топиб бердиларки, бу ҳақда кейинги оятларда зикр қилинади.

التفاسير: