(Бу оятда кибрга кетиб, ўзини унутган, Аллоҳни — холиқини тан олмай қўйган инсонга асли, ожизлиги эслатилмоқда. Яъни, эй одамлар, сизнинг айримларингиз камолга ёки қариликка етишдан олдин вафот этиб кетади. Ҳар лаҳзада тушаётган ҳомилалар, ўлаётган болалар, ёшлар бунинг далилидир. Ҳар бир инсон учун белгилаб қўйилган ажал бор. Ана ўша ажалга етгунча яшайди. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг ишидир. Шоядки ушбу ҳақиқатлар устида ақл юритиб, ким эканингизни англаб, Роббингизга ибодат қилсангиз.)
(Сиз шунчалар азоб уқубатларга дучор бўляпсиз. Қутқаради, деб у дунёда Аллоҳдан ўзга нарсаларга ибодат қилган эдингиз. Аллоҳга шерик қилган ўша нарсаларингиз энди қани? Нима учун улар келиб, сизларни қутқариб олмаяптилар? деб сўралади. Улар аввал ҳақиқатни — сохта худоларининг ўзларидан йўқолиб қолганларини, азобдан сақлаб қола олмаётганларини тан олиб туриб, кейин тона бошладилар. Йўқ-йўқ, биз олдин ҳеч кимни ширк келтирмаган эдик, дейишга ўтдилар.)