แปล​ความหมาย​อัลกุรอาน​ - คำแปลภาษาอุซเบก สำหรับหนังสืออรรถาธิบายอัลกุรอานอย่างสรุป (อัลมุคตะศ็อร ฟีตัฟซีร อัลกุรอานิลกะรีม)

Анбиё

วัตถุประสงค์ของสูเราะฮ์:
إثبات الرسالة وبيان وحدة غاية الأنبياء وعناية الله بهم.
Рисолатни исбот этиш ҳамда пайғамбарлардаги ғоя бирлигини ва Аллоҳнинг уларга бўлган иноятини баён қилиш. info

external-link copy
1 : 21

ٱقۡتَرَبَ لِلنَّاسِ حِسَابُهُمۡ وَهُمۡ فِي غَفۡلَةٖ مُّعۡرِضُونَ

Одамларнинг амаллари ҳисоб-китоб қилинадиган Қиёмат куни яқинлашиб қолди. Улар эса, охиратдан буткул юз ўгирган ҳолларида ғафлатда юрибдилар. Сабаби, улар дунё билан овора бўлиб қолишган. info
التفاسير:
ประโยชน์​ที่​ได้รับ​:
• قُرْب القيامة مما يستوجب الاستعداد لها.
Қиёматнинг яқинлашаётгани унинг учун тайёргарлик кўриш лозимлигини тақозо этади. info

• انشغال القلوب باللهو يصرفها عن الحق.
Қалбларнинг беҳуда ишлар билан машғул бўлиши уларни ҳақдан буриб юборади. info

• إحاطة علم الله بما يصدر من عباده من قول أو فعل.
Бандалар тарафидан содир бўладиган ҳар бир ишни, ҳар бир гапни Аллоҳнинг илми қамраб олгандир. info

• اختلاف المشركين في الموقف من النبي صلى الله عليه وسلم يدل على تخبطهم واضطرابهم.
Мушрикларнинг Пайғамбар алайҳиссалом билан ихтилоф қилишлари уларнинг залолат гирдобида боши айланиб юрганидан далолатдир. info

• أن الله مع رسله والمؤمنين بالتأييد والعون على الأعداء.
Аллоҳ ҳар доим Ўзининг пайғамбарлари ва мўминлар билан бирга бўлиб, уларни қўллаб-қувватлаб турган. info

• القرآن شرف وعز لمن آمن به وعمل به.
Қуръон унга иймон келтирган ва амал қилган одам учун иззат ва шарафдир. info