Ibisobanuro bya qoran ntagatifu - Ibisobanuro bya Qur'an Ntagatifu mu rurimi rw'iki Uzbeki, bikaba ari incamacye y'ibisobanuro bya Qur'an Ntagatifu.

numero y'urupapuro:close

external-link copy
21 : 32

وَلَنُذِيقَنَّهُم مِّنَ ٱلۡعَذَابِ ٱلۡأَدۡنَىٰ دُونَ ٱلۡعَذَابِ ٱلۡأَكۡبَرِ لَعَلَّهُمۡ يَرۡجِعُونَ

Анави ҳақни тан олмайдиган ва Аллоҳга итоатсизлик қиладиган бадбахтларга Қиёматдаги улуғ азобдан олдин шу дунёнинг ўзида бало ва машаққатларни тотдирамиз. Шоядки, тавба қилиб, итоат қилишга қайтсалар. info
التفاسير:

external-link copy
22 : 32

وَمَنۡ أَظۡلَمُ مِمَّن ذُكِّرَ بِـَٔايَٰتِ رَبِّهِۦ ثُمَّ أَعۡرَضَ عَنۡهَآۚ إِنَّا مِنَ ٱلۡمُجۡرِمِينَ مُنتَقِمُونَ

Аллоҳнинг оятлари билан насиҳат қилинганда унга қулоқ солмасдан, юз ўгириб кетган одамдан кўра золимроқ одам йўқ. Биз Аллоҳнинг оятларидан юз ўгириб, куфру маъсиятлар лойига ботган бадбахтлардан албатта интиқом олурмиз. info
التفاسير:

external-link copy
23 : 32

وَلَقَدۡ ءَاتَيۡنَا مُوسَى ٱلۡكِتَٰبَ فَلَا تَكُن فِي مِرۡيَةٖ مِّن لِّقَآئِهِۦۖ وَجَعَلۡنَٰهُ هُدٗى لِّبَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ

Мусога Тавротни бердик. Эй Пайғамбар, меърож кечаси Мусо билан учрашганингизга шубҳа қила кўрманг. Унга нозил қилинган китобни Бани Исроилга ҳидоят қилиб бердик. info
التفاسير:

external-link copy
24 : 32

وَجَعَلۡنَا مِنۡهُمۡ أَئِمَّةٗ يَهۡدُونَ بِأَمۡرِنَا لَمَّا صَبَرُواْۖ وَكَانُواْ بِـَٔايَٰتِنَا يُوقِنُونَ

Бани Исроил Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ҳамда даъват йўлидаги машаққатларга сабр қилгач, улар орасидан Бизнинг изнимиз ва қўлловимиз ила одамларни ҳақ йўлга бошлайдиган пешволарни етиштириб чиқардик. Улар пайғамбарларига нозил қилинган Аллоҳнинг оятларини қатъий тасдиқлардилар, уларга аниқ ишонардилар. info
التفاسير:

external-link copy
25 : 32

إِنَّ رَبَّكَ هُوَ يَفۡصِلُ بَيۡنَهُمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ فِيمَا كَانُواْ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَ

Эй Пайғамбар, улар шу дунёда қандай ишларда ихтилоф қилган бўлсалар, Қиёмат куни Парвардигорингизнинг Ўзи ўшаларни ажрим қилади. Ҳақнинг ҳақлигини, ботилнинг ботиллигини аниқлаб, ҳаммасига жазо ёки мукофотини беради. info
التفاسير:

external-link copy
26 : 32

أَوَلَمۡ يَهۡدِ لَهُمۡ كَمۡ أَهۡلَكۡنَا مِن قَبۡلِهِم مِّنَ ٱلۡقُرُونِ يَمۡشُونَ فِي مَسَٰكِنِهِمۡۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٍۚ أَفَلَا يَسۡمَعُونَ

Кўрмаяптилармики, улардан олдин қанча авлодларни, умматларни ҳалок этдик? Мана, улар ўшаларнинг уй-жойларида юрибдилар-ку? Ибрат олмайдиларми? Ўша авлодларнинг куфру маъсиятлар туфайли ҳалокатга учрашида Аллоҳ тарафидан юборилган пайғамбарлар ҳақ эканига белгилар бор. Шундай экан, Аллоҳнинг оятларига қулоқ солиб, кўзларини очмайдиларми? info
التفاسير:

external-link copy
27 : 32

أَوَلَمۡ يَرَوۡاْ أَنَّا نَسُوقُ ٱلۡمَآءَ إِلَى ٱلۡأَرۡضِ ٱلۡجُرُزِ فَنُخۡرِجُ بِهِۦ زَرۡعٗا تَأۡكُلُ مِنۡهُ أَنۡعَٰمُهُمۡ وَأَنفُسُهُمۡۚ أَفَلَا يُبۡصِرُونَ

Қайта тирилишни ёлғон деяётган анави бадбахтлар Бизнинг қуруқ ерга сув ҳайдаб, шу билан уларнинг ўзлари ҳам, туялари, сигирлари, қўйлари ҳам озуқаланадиган ўсимликларни чиқариб қўйганимизни кўрмайдиларми? Кўзларини очмайдиларми? Қуруқ ерга жон ато этган Зот ўликларни қайта тирилтира олади. info
التفاسير:

external-link copy
28 : 32

وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هَٰذَا ٱلۡفَتۡحُ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ

Қайта тирилишни инкор қиладиганлар тезроқ азоб келишини талаб қилиб: "Ўша сизлар айтаётган Қиёмат, биз билан сизлар орангизда чиқариладиган ҳукм, бизнинг дўзахга, сизларнинг эса жаннатга равона бўлишингиз қачон рўй беради", дейдилар. info
التفاسير:

external-link copy
29 : 32

قُلۡ يَوۡمَ ٱلۡفَتۡحِ لَا يَنفَعُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ إِيمَٰنُهُمۡ وَلَا هُمۡ يُنظَرُونَ

Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Бу ваъда Қиёмат кунидир. У кунда бандалар орасида узил-кесил ажрим қилинур. Шу дунёда куфр келтирган кимсаларга у дунёда иймон келтиришлари фойда бермайди. Уларга тавба қилиб олишлари учун муҳлат ҳам берилмайди. info
التفاسير:

external-link copy
30 : 32

فَأَعۡرِضۡ عَنۡهُمۡ وَٱنتَظِرۡ إِنَّهُم مُّنتَظِرُونَ

Эй Пайғамбар, залолат ботқоғига ботган у бадбахтлардан юз ўгиринг. Уларнинг бошига қандай балолар ёғилишини кутиб туринг. Улар ҳам ўша азобни кутиб тургувчилардир. info
التفاسير:
Inyungu dukura muri ayat kuri Uru rupapuro:
• عذاب الكافر في الدنيا وسيلة لتوبته.
Кофирнинг шу дунёда жазога йўлиқиши уни тавба қилишга олиб бормоғи лозим. info

• ثبوت اللقاء بين نبينا صلى الله عليه وسلم وموسى عليه السلام ليلة الإسراء والمعراج.
Оятларда меърож кечаси пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом билан Мусо алайҳиссаломнинг учрашишлари ўз исботини топиб турибди. info

• الصبر واليقين صفتا أهل الإمامة في الدين.
Сабр ва аниқ ишонч диний пешволар сифатларидир. info