Ibisobanuro bya qoran ntagatifu - Ibisobanuro bya Qur'an Ntagatifu mu rurimi rw'iki Uzbeki, bikaba ari incamacye y'ibisobanuro bya Qur'an Ntagatifu.

numero y'urupapuro:close

external-link copy
12 : 32

وَلَوۡ تَرَىٰٓ إِذِ ٱلۡمُجۡرِمُونَ نَاكِسُواْ رُءُوسِهِمۡ عِندَ رَبِّهِمۡ رَبَّنَآ أَبۡصَرۡنَا وَسَمِعۡنَا فَٱرۡجِعۡنَا نَعۡمَلۡ صَٰلِحًا إِنَّا مُوقِنُونَ

Қиёмат куни гуноҳкорлар хор-зор бўлиб, бошларини эгиб, шармандаликни ҳис этиб: "Парвардигоро, қайта тирилишни ёлғон дегандик, мана, кўрдик, эшитдик, Сенинг ҳузурингдан пайғамбарлар олиб келган хабарлар рост экан, бизни дунё ҳаётига қайтар, яхши амаллар қиламиз, энди қайта тирилиш ҳақ эканига аниқ ишондик", деб қолишларини бир кўрсангиз эди. info
التفاسير:

external-link copy
13 : 32

وَلَوۡ شِئۡنَا لَأٓتَيۡنَا كُلَّ نَفۡسٍ هُدَىٰهَا وَلَٰكِنۡ حَقَّ ٱلۡقَوۡلُ مِنِّي لَأَمۡلَأَنَّ جَهَنَّمَ مِنَ ٱلۡجِنَّةِ وَٱلنَّاسِ أَجۡمَعِينَ

Агар истасак, ҳар бир жонга рушду ҳидоятини, тавфиқини бериб қўйган бўлар эдик. Лекин Мен тарафимдан адолат ва ҳикмат ўлароқ: "Қиёмат куни жаҳаннамни кофир инсу жинлар билан тўлдираман, чунки улар иймон ва тўғри йўл қолиб, куфру залолатни танладилар", деган гап ҳақ бўлди. info
التفاسير:

external-link copy
14 : 32

فَذُوقُواْ بِمَا نَسِيتُمۡ لِقَآءَ يَوۡمِكُمۡ هَٰذَآ إِنَّا نَسِينَٰكُمۡۖ وَذُوقُواْ عَذَابَ ٱلۡخُلۡدِ بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ

Уларга Қиёмат куни қаттиқ зарда билан шундай дейилади: "Дунё ҳаётида Қиёмат куни Аллоҳ билан бўладиган учрашувни унутганингиз туфайли азобни тотинглар! Биз ҳам сизларни тарк қилиб, азобу уқубатга ташлаб қўямиз. Азоб чекаётганингизга парво қилмаймиз. Ўша дунёда гуноҳлар содир этганингиз туфайли, мана энди туганмас, мангу азобни тотинглар! info
التفاسير:

external-link copy
15 : 32

إِنَّمَا يُؤۡمِنُ بِـَٔايَٰتِنَا ٱلَّذِينَ إِذَا ذُكِّرُواْ بِهَا خَرُّواْۤ سُجَّدٗاۤ وَسَبَّحُواْ بِحَمۡدِ رَبِّهِمۡ وَهُمۡ لَا يَسۡتَكۡبِرُونَ۩

Бизнинг пайғамбарга нозил қилган оятларимизга насиҳат қилинганда саждага йиқиладиган, ҳамду тасбеҳлар айтадиган, ибодат қилишдан ҳам, сажда қилишдан ҳам мутакаббирлик қилмайдиган бандаларгина иймон келтирадлир. info
التفاسير:

external-link copy
16 : 32

تَتَجَافَىٰ جُنُوبُهُمۡ عَنِ ٱلۡمَضَاجِعِ يَدۡعُونَ رَبَّهُمۡ خَوۡفٗا وَطَمَعٗا وَمِمَّا رَزَقۡنَٰهُمۡ يُنفِقُونَ

Ёнлари ётоқларидан йироқ бўлур. Яъни, ётган жойларидан туриб, кечани Аллоҳга юзланиш билан бедор ўтказадилар. Намозлар ўқиб, дуолар қиладилар. Аллоҳнинг азобидан қўрқадилар, раҳматидан умидвор бўладилар. Биз уларга берган мол-дунёдан Аллоҳ йўлида сарф этадилар. info
التفاسير:

external-link copy
17 : 32

فَلَا تَعۡلَمُ نَفۡسٞ مَّآ أُخۡفِيَ لَهُم مِّن قُرَّةِ أَعۡيُنٖ جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ

Ҳеч бир жон шу дунёда қилиб ўтган яхши амалларига мукофот сифатида унга тайёрлаб қўйилган қандай неъматлар борлигини билмайди. Бу шундай буюк мукофотки, уни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. info
التفاسير:

external-link copy
18 : 32

أَفَمَن كَانَ مُؤۡمِنٗا كَمَن كَانَ فَاسِقٗاۚ لَّا يَسۡتَوُۥنَ

Аллоҳга иймон келтириб, У Зотнинг буйруқларини бажарадиган ва тақиқларидан тийиладиган кимса У Зотга итоатсизлик қиладиган кимса кабими? Асло! Бу иккиси Аллоҳнинг наздида баробар бўлмас. info
التفاسير:

external-link copy
19 : 32

أَمَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ فَلَهُمۡ جَنَّٰتُ ٱلۡمَأۡوَىٰ نُزُلَۢا بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ

Аллоҳга иймон келтириб, яхши ишларни қилганларга тайёрлаб қўйилган мукофот эса жаннатлардир. Шу дунёда қилиб ўтган яхши амаллари учун Аллоҳ тарафидан берилган бу неъмат ичида абадий қоладилар. info
التفاسير:

external-link copy
20 : 32

وَأَمَّا ٱلَّذِينَ فَسَقُواْ فَمَأۡوَىٰهُمُ ٱلنَّارُۖ كُلَّمَآ أَرَادُوٓاْ أَن يَخۡرُجُواْ مِنۡهَآ أُعِيدُواْ فِيهَا وَقِيلَ لَهُمۡ ذُوقُواْ عَذَابَ ٱلنَّارِ ٱلَّذِي كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ

Куфру маъсиятлар ила Аллоҳга итоатсизлик қилганларга эса Қиёмат куни тайёрлаб қўйилган жой дўзах бўлади. Унда абадий қоладилар. Қачон ундан чиқмоқчи бўлсалар, унга яна қайтариладилар ва уларга шундай дейилади: "Дўзах азобини тотинглар. Пайғамбарларингиз ундан огоҳлантирган пайтида қулоқ солмасдан, уни ёлғон, деган эдингиз". info
التفاسير:
Inyungu dukura muri ayat kuri Uru rupapuro:
• إيمان الكفار يوم القيامة لا ينفعهم؛ لأنها دار جزاء لا دار عمل.
Қиёмат куни кофирларнинг иймон келтиришидан фойда йўқ. Чунки охират амал диёри эмас, жазо ёки мукофот диёридир. info

• خطر الغفلة عن لقاء الله يوم القيامة.
Қиёмат куни Аллоҳ билан бўладиган учрашувдан ғафлатда қолиш нақадар хатарли. info

• مِن هدي المؤمنين قيام الليل.
Мўмин ҳидоят топганининг бир кўриниши кечаси бедор бўлиб, намоз ўқишидир. info