Vertaling van de betekenissen Edele Qur'an - Oezbeekse vertaling - Centrum van Pionier Vertalers.

Аҳқоф

external-link copy
1 : 46

حمٓ

Ҳо, Мим. info
التفاسير:

external-link copy
2 : 46

تَنزِيلُ ٱلۡكِتَٰبِ مِنَ ٱللَّهِ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡحَكِيمِ

Китоб Азиз ва Ҳаким бўлган Аллоҳ тарафидан нозил қилинган. info
التفاسير:

external-link copy
3 : 46

مَا خَلَقۡنَا ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَيۡنَهُمَآ إِلَّا بِٱلۡحَقِّ وَأَجَلٖ مُّسَمّٗىۚ وَٱلَّذِينَ كَفَرُواْ عَمَّآ أُنذِرُواْ مُعۡرِضُونَ

Осмонлару ерни ҳамда улар ўртасидаги нарсаларни фақат ҳақ ва белгиланган муддат ила яратдик. Кофирлар бўлса, ўзлари огоҳлантирилган нарсадан юз ўгирувчилардир. info
التفاسير:

external-link copy
4 : 46

قُلۡ أَرَءَيۡتُم مَّا تَدۡعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ أَرُونِي مَاذَا خَلَقُواْ مِنَ ٱلۡأَرۡضِ أَمۡ لَهُمۡ شِرۡكٞ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِۖ ٱئۡتُونِي بِكِتَٰبٖ مِّن قَبۡلِ هَٰذَآ أَوۡ أَثَٰرَةٖ مِّنۡ عِلۡمٍ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ

Айтинг: «Сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсалар ердан нимани яратганини менга кўрсатинглар-чи. Ёки уларнинг самоларни яратишда (Аллоҳга) шерикчилиги борми? Агар ростгўй бўлсангизлар, бундан олдинги бир китобни ёки илмий белгини келтиринглар-чи». info
التفاسير:

external-link copy
5 : 46

وَمَنۡ أَضَلُّ مِمَّن يَدۡعُواْ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَن لَّا يَسۡتَجِيبُ لَهُۥٓ إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلۡقِيَٰمَةِ وَهُمۡ عَن دُعَآئِهِمۡ غَٰفِلُونَ

Аллоҳни қўйиб, то Қиёмат кунига қадар унга ижобат қила олмайдиган бутларга дуо қиладиган кимсадан ҳам адашганроқ одам борми? Ҳолбуки, бутлар уларнинг дуосидан ғофилдирлар. info
التفاسير: