Vertaling van de betekenissen Edele Qur'an - Oezbeekse vertaling van de samenvatting van de tafsier van de Heilige Koran.

Воқеъа

Het doel van deze surah:
بيان أحوال العباد يوم المعاد.
Бандаларнинг қиёмат кунидаги аҳволини баён қилиш. info

external-link copy
1 : 56

إِذَا وَقَعَتِ ٱلۡوَاقِعَةُ

Қиёмат қоим бўлганда. Унинг қоим бўлишида шак-шубҳа йўқ. info
التفاسير:

external-link copy
2 : 56

لَيۡسَ لِوَقۡعَتِهَا كَاذِبَةٌ

Бу дунёда унинг рўй беришини ёлғон деяверишади. Аммо у кунда ёлғон дейдиган бирон одам қолмайди. info
التفاسير:

external-link copy
3 : 56

خَافِضَةٞ رَّافِعَةٌ

Кофир, фожирларни дўзахга киритиб пастлатади. Тақводор мўминларни жаннатга киритиб баланд кўтаради. info
التفاسير:

external-link copy
4 : 56

إِذَا رُجَّتِ ٱلۡأَرۡضُ رَجّٗا

Замин жуда қаттиқ силкинганда. info
التفاسير:

external-link copy
5 : 56

وَبُسَّتِ ٱلۡجِبَالُ بَسّٗا

Тоғлар титилиб кетганда. info
التفاسير:

external-link copy
6 : 56

فَكَانَتۡ هَبَآءٗ مُّنۢبَثّٗا

Титилиб-титилиб, чанг-тўзонга айланиб кетганда. info
التفاسير:

external-link copy
7 : 56

وَكُنتُمۡ أَزۡوَٰجٗا ثَلَٰثَةٗ

Сиз уч тоифага бўлинган кунда. info
التفاسير:

external-link copy
8 : 56

فَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ

Ўнг тараф эгалари номаи аъмолларини ўнг қўллари билан оладилар. Уларнинг мартаба-мақомлари нақадар юксак! info
التفاسير:

external-link copy
9 : 56

وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ

Чап тараф эгалари номаи аъмолларини чап қўллари билан оладилар. Уларнинг жойлари нақадар ёмон ва паст! info
التفاسير:

external-link copy
10 : 56

وَٱلسَّٰبِقُونَ ٱلسَّٰبِقُونَ

Шу дунёда эзгу ишлари билан пешқадам бўлган зотлар охиратда ҳам жаннатга киришларида пешқадам бўладилар. info
التفاسير:

external-link copy
11 : 56

أُوْلَٰٓئِكَ ٱلۡمُقَرَّبُونَ

Ана ўшалар Аллоҳга яқин бўлган бандалардир. info
التفاسير:

external-link copy
12 : 56

فِي جَنَّٰتِ ٱلنَّعِيمِ

Ноз-неъмат жаннатларида турли хил неъматлардан баҳраманд бўладилар. info
التفاسير:

external-link copy
13 : 56

ثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ

Мана шу умматдан ҳам, олдинги умматлардан ҳам бир жамоа. info
التفاسير:

external-link copy
14 : 56

وَقَلِيلٞ مِّنَ ٱلۡأٓخِرِينَ

Охир замондаги одамлар орасида муқарраб собиқинлар жуда ҳам оздир. info
التفاسير:

external-link copy
15 : 56

عَلَىٰ سُرُرٖ مَّوۡضُونَةٖ

Олтиндан тўқилган сўриларда ўтирадилар. info
التفاسير:

external-link copy
16 : 56

مُّتَّكِـِٔينَ عَلَيۡهَا مُتَقَٰبِلِينَ

Мана шу сўриларда бир-бирларига қараб ястаниб ўтирадилар. Биронтасига бошқасининг орти бўлиб қолмайди. info
التفاسير:
Voordelen van de verzen op deze pagina:
• دوام تذكر نعم الله وآياته سبحانه موجب لتعظيم الله وحسن طاعته.
Аллоҳнинг неъматларини ва оятларини ҳар доим мунтазам эслаб туриш У Зотни улуғлаш ва У Зотга мукаммал тарзда тоат-ибодат қилишга олиб боради. info

• انقطاع تكذيب الكفار بمعاينة مشاهد القيامة.
Кофирлар Қиёмат даҳшатларини кўрганларидан кейин уни ёлғон дейишдан тўхтайдилар. info

• تفاوت درجات أهل الجنة بتفاوت أعمالهم.
Жаннат аҳли ҳам амалларига қараб даражаларга бўлинадилар. info