Vertaling van de betekenissen Edele Qur'an - Oezbeekse vertaling - Ala'e Ad-Din Mansour

Моун

external-link copy
1 : 107

أَرَءَيۡتَ ٱلَّذِي يُكَذِّبُ بِٱلدِّينِ

1. Динни (Охиратдаги жазони) ёлғон, дейдиган кимсани(нг қандай кимса эканлигини) кўрдингизми — билдингизми? info
التفاسير:

external-link copy
2 : 107

فَذَٰلِكَ ٱلَّذِي يَدُعُّ ٱلۡيَتِيمَ

2. Бас, бу етим-есирни (қўполлик билан) ҳайдаб соладиган, info
التفاسير:

external-link copy
3 : 107

وَلَا يَحُضُّ عَلَىٰ طَعَامِ ٱلۡمِسۡكِينِ

3. Ва (кишиларни) мискин-бечорага таом беришга тарғиб қилмайдиган кимсадир. info

И з о ҳ. Яъни кимки «иймон келтирганман» деса-ю, аммо етим-есирнинг ҳаққидан қўрқмаса, бечора-мискинларнинг бошини силаб меҳрибонлик қилмаса, у динни инкор қилгувчи кимсалар билан баробардир.

التفاسير:

external-link copy
4 : 107

فَوَيۡلٞ لِّلۡمُصَلِّينَ

4. Бас, «намозхон»ларга ҳалокат бўлгайки, info
التفاسير:

external-link copy
5 : 107

ٱلَّذِينَ هُمۡ عَن صَلَاتِهِمۡ سَاهُونَ

5. Улар намозларини «унутиб» қўядиган кимсалардир. info
التفاسير:

external-link copy
6 : 107

ٱلَّذِينَ هُمۡ يُرَآءُونَ

6. Улар риёкорлик қиладиган; info
التفاسير:

external-link copy
7 : 107

وَيَمۡنَعُونَ ٱلۡمَاعُونَ

7. Ва рўзғор буюмларини ҳам (кишилардан) манъ қиладиган (яъни, бирон кишига фойдалари тегмайдиган) кимсалардир! info
التفاسير: