(Эй одамлар, динни Аллоҳ таолодан қандай келган бўлса, шундай барпо қилингиз, унга ана шундай ҳолида амал қилингиз. Дин ҳақида турли тафриқага тушиб, ихтилоф қилмангиз.)
(Динда тафриқага тушганлари учун мазкур нобакор қавмларини аллақачон ҳалок қилиб юбориш керак эди. Аммо, Аллоҳ таолонинг олдиндан ажални белгилаб қўйганигина бу ишни тўсиб турибди. Илоҳий китоб келганда ўзаро ҳасад ва адоват ила тафриқага тушганларнинг китобига ворис қилинган яҳудий ва насоролар Қуръон тушган пайтда ҳам ўз китоблари ҳақида шак-шубҳададирлар.)
(Аллоҳ сенга берган динга одамларни даъват қил ва ўз даъватингда Аллоҳ сенга буюрганидек мустақим тур. Ўтган пайғамбарларнинг динида тафриқага тушган ва китобларига шак-шубҳа қилган нобакор қавмларнинг ҳавои нафсларига эргашма. Эй Пайғамбар, Аллоҳ томонидан менга сиз бандалар орангизда мутлақ адолат ила ҳукм қилишга буюрилдим. Кишиларнинг динига, жинсига, насл-насабига, мансабига, обрў-эътиборига қараб эмас, одамлигига, Аллоҳнинг бандаси эканлигига нисбатан адолат ўрнатишга буюрилдим, деб айт.)