(Яъни, Аллоҳнинг содиқ сўзини бандаларга етказган ва ўша содиқ сўзни тасдиқлаганлар тақводорлардир. Қуръони Каримни келтирган Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом ҳамда бошқа барча пайғамбарлар алайҳиссалом ва барча мўмин бандалар шу сирага кирадилар. Улар Аллоҳ таолога тақво этган, унинг айтганини қилган, қайтарганидан қайтган бандалардир.)
(Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом мушрикларни Аллоҳ таолонинг тавҳидига чақириб, уларнинг турли сохта худоларини айблаганларида, улар: «Муҳаммад худоларимизни сўкишдан тўхтамаса, унга, албатта, ёмонлик етади», деб у зот алайҳиссалоту вассаломни қўрқитмоқчи бўлганлар. Ушбу оят шу муносабат ила тушган экан. Гарчи хос сабаб билан нозил бўлса ҳам, маъноси умумийдир.)
(Яъни, эй қавмим, Аллоҳнинг тавҳид йўлига юрмай, Унга ширк келтирадиган бўлсангиз, ўз ихтиёрингиз билан, ўз хоҳишингиз ва йўлингиз билан амал қилаверинг. Аммо мен Аллоҳнинг айтганига амал қиламан. Тезда қиёмат қоим бўлажак, ўшанда биласиз. Кимнинг устидан муқим турадиган азоб тушажагини биласиз. Менингми, сизларнингми?)