(Гапларидан кўриниб турибдики, уларнинг аҳволи оғир. Аввалгидек бор нарсаларини озиқ-овқатга алмаштиришга имконлари ҳам қолмаган. Олиб келган моллари жуда арзимас. Садақага муҳтожлар. Аввалги гердайишларидан асар ҳам йўқ.)
(Шунда акаларининг кўз-қулоқлари ялт этиб очилди. Кўзлари Азиз сиймосида Юсуфни кўрди, қулоқлари унинг овозини эшитди.)
(Ўтган ишга саловот. Бугун сизни биров айбламоқчи эмас, уялтирмоқчи ҳам эмас. Гуноҳларни кечирувчи Аллоҳнинг Ўзи.)
(Ажабланишга ҳеч ҳожат йўқ. Аввало, Яъқуб алайҳиссалом ҳам, Юсуф алайҳиссалом ҳам Аллоҳнинг пайғамбарлари, ораларида мўъжиза бўлиб, бир кўйлак сабабли дардга шифо етиши ғаройиб иш эмас.)
(Яъни, Юсуфнинг кўйлагини олган карвон йўлга чиқиб, Мисрдан жўнаб кетган вақтда Яъқуб алайҳиссалом ҳузуридагиларга юқоридаги гапларни айтдилар. Юсуфнинг ҳиди Яъқуб алайҳиссаломга қандай етиб борганини Аллоҳнинг Ўзи билади. Лекин у кишининг гапларига олдиларида турганлар ишонмадилар.)